“Пиллачилик соҳасида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда пилла етиштириш учун озуқа базасини янада кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–85-сон, 01.06.2023 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра, 2023 йил июндан ҳудудларда:
Янги тутзорлар барпо қилиш учун 105 минг гектар ер майдонлари уларнинг контурларини аниқ белгилаган ҳолда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
Янги тутзорлар барпо қилиш учун ер участкалари 10 гектардан кам бўлмаган ўлчамда пиллачилик кластерлари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига, истисно тариқасида, ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.
Фармонга кўра, ҳудудий “Агропилла” масъулияти чекланган жамиятларига тегишли бўлган ва аҳолига оилавий пудрат шартномаси асосида бириктириладиган тутзорлар майдони 0,5 гектардан 2 гектаргача этиб белгиланди.
2023 йил 1 июндан:
Фармон билан “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг ҳудудларда ипак қурти уруғини тайёрловчи янги уруғчилик корхоналари (7 та) ташкил этилди.
Шунингдек, 2023 йил якунигача Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида ипак қуртининг маҳаллий зотлардан олинган элита уруғини тайёрлаш наслли уруғчилик станцияси фаолияти йўлга қўйилади.