Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар белгиланди

  • 30.10.2025
  • 20 марта ўқилди

“Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3697-сон, 28.10.2025 й.)

Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.

 Банк фаолиятини амалга оширганига уч йилдан ошмаган банклар I даражали капиталининг миқдори банк устав капитали энг кам миқдорининг 70 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

I даражали асосий капитал қуйидаги элементларни ўз ичига олади, жумладан:

▪️ қўшилган капитал – оддий акциялар жойлаштирилишида уларнинг номинал қийматидан юқори тўланган сумма;
▪️ тақсимланмаган фойда;
▪️ ўтган йиллардаги қопланмаган зарарлар ва жорий йил зарарлари.

Кредит таваккалчилиги банкнинг активлари ҳамда кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари ҳисобварақлари, шу жумладан ҳосилавий инструментлар бўйича ҳисобланади.

Chat