Бугунги кунда меҳнат бозорида ишчи кучи суръатининг кескин кўтарилиши ва меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг жадаллашуви баъзи соҳада иш ўринларининг қисқаришига ва бу орқали аёллар ва эркакларнинг меҳнат бозорида баъзи нотенгликларга учраш ҳолатлари ҳеч биримизга сир эмас. Тўғри, хорижий ҳамда миллий қонунчилик аёллар ва эркакларнинг нафақат меҳнат муносабатларида, балки барча жабҳада тенглик асосида турмуш кечиришлари тарафдори бўлишига қарамасдан, баъзи камситилишларнинг “яширин” кўриниши ҳамон жамиятимизнинг оғриқли нуқтаси бўлиб қолмоқда.
Меҳнат ҳуқуқий муносабатларда аёллар дискриминатцион ҳолатлари
Мақоламизнинг бугунги мавзуси хотин-қизлар ва эркаклар меҳнатига ҳақ тўлашда нотенгликни бартараф этишга оид қонунчиликни таҳлил қилиш ва мавзуга алоқадор баъзи мисоллар келтириш орқали фикримизни далиллаштиришдир. 1951 йилнинг 6 июнда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб, унда “Тенг ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Конвенция қабул қилинган. Мазкур халқаро ҳуқуқий тусга эга ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 493-I-сонли «Бир хил қийматга эга бўлган меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларни тенг рағбатлантириш тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақида»ги Қарори билан ратификация қилинган бўлиб «тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёл меҳнаткашларга тенг ҳақ тўлаш» атамаси жинс асосида камситмай белгиланадиган ҳақ тўлаш миқдори маъносини англатади.
Иш ҳақи тушунчаси Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 243-моддасида таърифланган бўлиб, унга кўра, иш берувчи томонидан
Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий принципларидан бири жинс бўйича камситишга йўл қўйилмасликдир. Жинс бўйича камситилишнинг кўринишларидан бири бу — аёллар ва эркакларга тенг иш ҳақи тўланмасликдир. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 21-моддасига биноан ходим ўз малакасига, меҳнатнинг мураккаблигига, бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига мувофиқ ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олиш ҳуқуқига эгадир. Ҳолбуки, бу жамоат ва меҳнат шартномасида иш берувчи ва ходимнинг розилиги билан тасдиқланади. Меҳнат кодексида аёлларнинг соғлиғига жиддий таъсир кўрсатувчи меҳнат турига жалб қилиш қонун билан тақиқланган.
Бундан ташқари Кодекснинг 244-моддасида белгиланганидек, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлари сифатида:
Халқаро ва меҳнат қонунчилигимизда аёлларнинг ижтимоий муҳофазаси мустаҳкамланган бўлиб, иш ҳақи ва қўшимча тўловлар масаласида ҳомиладорлиги, қарамоғида 14, 16 ёш боласи борлиги, ногирон фарзандни тарбиялаётган оналарга бир қатор преференциялар берилган. Хусусан, кодекснинг 395-моддасига кўра, икки ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ота-онадан бири (васий) аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган тақдирда, ўз аризасига кўра бажариладиган иши учун ҳақ тўланадиган, бироқ аввалги иши бўйича ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бола икки ёшга тўлгунига қадар иш ҳақи тўланадиган бошқа ишга ўтказилади. Шунингдек, кодекснинг 399-моддасида ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ойига қўшимча бир дам олиш куни берилиб, давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан шу вақт учун бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.
Гарчи суд амалиётида иш ҳақи тўланиши бўйича гендер тенлиги мувозанати бузилиши ҳолати кам учрасада, бундан ҳимояланиш қонунда ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилинган Конституциясига биноан Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Малика ТОЛЛИБАЕВА, “Мадад” ННТ
Самарқанд шаҳар ҲМБ бош мутахассиси