Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Очиқ эшиклар куни”: болалар учун бепул ҳуқуқий ёрдам тадбирлари

  • 28.01.2026
  • 72 марта ўқилди

Жорий йилнинг 28 январь Мадад нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилмоқда.


 

Тадбирлар “Мадад” ННТ марказий аппаратида, шунингдек, туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари биноларида жойлашган ҳуқуқий маслаҳат бюроларида ташкил этилмоқда.

 

Ушбу ташаббус доирасида вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига доир долзарб масалалар бўйича малакали мутахассислар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилмоқда. Тадбирлар болаларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, ҳозирги кунда ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Chat