Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов

  • 06.05.2022
  • 593 марта ўқилди

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари,
давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари

Буюртмачи давлат органи

Ажратилган  маблағ

I.                   Хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш  ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш

1.                  

Устувор йўналиш: Бандлик, меҳнат бозори, меҳнат муносабатлари, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг долзарб масалаларини жойларда муҳокама қилиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таъминлаш.

Мақсад: Хоразм ва Жиззах вилоятининг 20 та узоқ маҳалласида 900 нафар хотин-қизларнинг қўшимча касбий кўникмаларини ошириш ва бандлигини таъминлаш.

Вазифалар:

Хоразм вилоятининг Боғот тумани марказидан узоқда жойлашган 11 та маҳалласидан 360 нафар, Жиззах вилоятининг Арнасой тумани марказидан узоқда жойлашган 9 та маҳалласидан 540 нафар хотин-қизларни тикувчилик, пишириқ пишириш, сартарошлик ва миллий ҳунармандчилик каби йўналишларда касбларга ўқитиш;

- хотин-қизларда тадбиркорликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш;

- касб-ҳунар мономарказлари, маҳаллий ривожланиш марказларининг
860 нафар ходимлари учун 
8 та маҳорат дарслари, тренерлар учун тренинглар (ТОТ) ўтказиш;

- “Энг яхши ўқув модули” танловини ташкил этиш;

- лойиҳа натижаларини кенг тарғиб этиш мақсадида қиқса метражли видеороликлар тайёрлаш.

Бандлик
 ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2 500,0

2.                  

Устувор йўналиш: Оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш.

Мақсад: Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки мойиллиги бўлган хотин-қизларга тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш бўйича ягона онлайн платформа яратиш.

Вазифалар:

- республика бўйича 29 та марказнинг веб-сайтларини, ижтимоий саҳифаларини яратиш, “1146 – ишонч телефони”ни ҳамда матбуот хизмати фаолиятини йўлга қўйиш;

- 14 та ҳудуддаги марказ ходимларининг тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш бўйича малакасини ошириш;

- маҳаллаларда оилавий ва шахслараро низоларни, депрессив вазиятларни эрта олдини олиш, энг аввало, “хавф остидаги гуруҳ”да бўлган 10 000 нафар шахслар ва оилалар иштирокида 200 га яқин тушунтириш учрашувларини ўтказиш, уларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш;

- республика бўйича 150 000 дан ортиқ тарқатма материал, 4 та видеоролик, 50 та тарғибот баннерлари тайёрлаш;

- “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кунлик” акцияси доирасида 800 та тадбир ташкил этиш, “хавф остидаги гуруҳ”да бўлган хотин-қизларни жалб қилиш.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

3 000,0

3.                  

Устувор йўналиш: Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш.

Мақсад: Ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига кенг жалб этиш, тайёрлаган маҳсулотларини сотиш инфратузилмасини йўлга қўйиш, уларнинг турмуш даражаси сифатини яхшилаш.

Вазифалар:

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 3 859 нафар ногирон ҳунармандларга ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш учун шарт-шароитлар яратиш;

6 та ҳудудда енгил конструкцияли савдо объектларини қуриш, ҳудудий савдо ярмаркаларини ташкил этиш орқали та янги иш ўрни яратиш.

 

Адлия вазирлиги  

400,0

II.Жамиятда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш,
аҳоли турмуш сифатини оширишга кўмаклашиш.

 

4.                  

Устувор йўналиш: Санитария-гигиена қоидаларига риоя этилишини соғлом турмуш тарзининг ажралмас қисми сифатида оилалар, маҳаллалар, мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларида тарғиб қилиш.

Мақсад: Экологик муаммоли ҳудудларда “Саломатлик мактаблари” фаолиятини ҳамда воркаут майдончалари ташкил этиш орқали маҳалла ва кўча спортини ривожлантириш

Вазифалар:

- Хоразм вилоятининг Урганч шаҳар, Урганч туман ва Қўшкўпир туманларидаги жами 12 та маҳалланинг ҳар бирида воркаут майдончаларини ва “Саломатлик мактаби”ни ташкил этиш;

- майдончаларга спорт машқига мўлжалланган инвентарлар ўрнатиш, машқлар ўтказиш учун шарт-шароит яратиш;

“Саломатлик мактаби” ва воркаут майдончаси учун 12 та спорт тренерлари тайёрлаш;

- “Саломатлик мактаби” волонтёрлари учун 12 та банер ва 3 000 дона махсус буклет тайёрлаш ва тарқатиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

800,0

5.                  

Устувор йўналиш: Тоза ичимлик сувининг стратегик заҳираларини яратишни ташкил этиш.

Мақсад: Жиззах вилояти Зомин тумани “Бешкуби” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш.

Вазифалар:

- Зомин туманидаги “Бешкуби” маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи
6 612 нафар аҳоли ва 6 та мактабни (№13, 14, 18, 32, 44, 71) ичимлик суви билан таъминлаш
;

- ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш учун та артезан қудуғи,
8 км янги сув тармоқларини ётқизиш;

2 та трансформатор ва 2 та хлорлаш ускунасини ўрнатиш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

2 000,0

 

6.                  

Устувор йўналиш: Маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш.

Мақсад: Нукус, Термиз ва Бухоро шаҳарларининг 6 та маҳалласида чиқиндиларни йиғиш, саралаш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғи ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф этишга кўмаклашиш.

Вазифалар:

- Нукус, Термиз ва Бухоро шаҳарларида чиқинди тўплаш жойлари ташкил этилмаган 6 та маҳалласини танлаш;

- маҳаллий давлат органлари билан ҳар бир маҳаллада чиқиндихоналар ташкил этиш учун махсус жойларни белгилаш;

- маҳаллаларда 6 та махсус чиқиндихоналарни ташкил этиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилишини таъминлаш;

- ҳар бир маҳаллада “Чиқиндиларни йиғиш, саралаш ва утилизация қилиш” мавзусида 10 маротабадан жами 60 маротаба акция ўтказиш;

- аҳолида чиқиндиларни саралаш маданиятини ошириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш юзасидан хабардорлигини кучайтириш ва тарғиб қилиш.

Экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

500,0

 

7.                  

Устувор йўналиш: Туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш

Мақсад: Сайёҳларга хизмат кўрсатиш даражасини халқаро стандартларга мослаштириш ва мавжуд инфратузилма самарадорлигини ошириш.

Вазифалар:

республика бўйича саёҳларга хизмат кўрсатиш даражаси паст бўлган 50 та меҳмонхонанинг рўйхатини шакллантириш;

- менеджер, портье, супервайзер, консьерж, швейцар, беллбой-юк ташувчи каби ишчи касбларга кадрлар тайёрлаш;

- ахборот-методик, маслаҳат ва маркетинг хизматлар кўрсатувчи ягона онлайн платформа ташкил этиш;

tripadvisor ва booking.com ва бошқа платформалар орқали меҳмонхоналар хизматининг сифатини таҳлил қилиш ва уларнинг рейтингларини аниқлаш тизимини жорий қилиш.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

400,0

8.                  

Устувор йўналиш: Туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллигини оширишга кўмаклашиш.

Мақсад: Ҳудудларининг туризм потенциалидан келиб чиқиб, гидлар ва экскурсоводларнинг малака ва салоҳиятини ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.

Вазифалар:

- Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида экологик, экстремал ва тоғ туризми бўйича 5 та ўқув марказини ташкил этиш;

- маҳаллий экскурсоводлар ва гидлар ҳақида маълумот бериш, он-лайн мулоқот майдони учун инглиз, рус, араб ва ўзбек тилларида хизмат кўрсатувчи веб-сайт яратиш;

- ҳар йили 300 нафар маҳаллий гид ва экскурсовод тайёрлаш, уларни туристлар билан билан он-лайн мулоқотини йўлга қуйиш ва бандлигини таъминлаш.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

500,0

 

9.                  

Устувор йўналиш: Туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллигини ошириш.

Мақсад: Ўзбекистонда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга зиёрат туризми бўйича ишончли ва тўлиқ маълумотларни етказиш.

Вазифалар:

Олтин силсила ҳалқа”си мавзусида Нақшбандия тариқатининг намоёндалари ҳақида электрон маълумотлар базасини яратиш;

- Бухоро шаҳри, Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Ромитан, Когон, Денов, Олтинсой ва Китоб туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрининг зиёрати туризми салоҳиятини кенг тарғиб этиш;

туризм ярмаркалари ва кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, дипломатик корпусларни ва халқаро ҳамкорларни жалб қилиш;

“Жаҳон мусулмон саёҳат индекси” рейтингида Ўзбекистонинг ўрнини янада яхшилаш.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

300,0

10.             

Устувор йўналиш: Ўрмон хўжаликларини ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлаш;

Мақсад: Ўрмон фонди ерларида экотуризм, агротуризм ва туризмнинг бошқа турларини ривожлантиришга кўмаклашиш.

Вазифалар:

79 та ўрмон хўжалиги, 3 та миллий табиат боғи ва 10 та ов хўжаликларини эко, агро, гео, сафари ва ов туризмига қараб тақсимлаш, экомаршрутлар яратиш;

- хўжалик ходимлари ва маҳаллий аҳолини туризм соҳасидаги билимларини юксалтириш;

экотуризм, агротуризм ва геотуризм объектлари, маршуртлари, маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг сонини кескин ошириш;

- замонавий ахборот коммуникация воситалари орқали кенг тарғибот ва ташвиқотни йўлга қўйиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

1 070

III.Жамиятнинг ижтимоий-маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёшларнинг инновацион ғоя ва лойиҳаларини жамоат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватлаш

 

11.             

Устувор йўналиш: Ҳуқуқий тарғибот ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишнинг замонавий ва таъсирчан услубларини жорий қилиш.

Мақсад: Мактабгача таълим ва ўрта умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини чуқур ўргатиш ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш.

Вазифалар:

- Тошкент ва Фарғона шаҳарларининг гавжум маҳаллаларида жойлашган 2 тадан боғча ва мактабларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш ўқув майдончаларини ташкил этиш;

- йўл ҳаракати қоидалари бўйича ёш болаларнинг билим ва кўникмаларни дидактик ўйинлар ва замонавий услубларда ташкил этиш;

- болаларни йўл ҳаракати қоидаларини ўрганиш учун турли танловлар, викториналар, мусобақалар ва мушоираларни ташкил этиш.

Адлия вазирлиги 

500,0

12.             

Устувор йўналиш: Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорликни таъминлаш.

Мақсад:  Умуртқасида нуқсони бор ва уйда доимий ётоқда бўлган ногирон болаларнинг атроф-муҳит ва табиат ҳодисалари ҳақидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларга руҳий ва ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш.

Вазифа:

- Тошкент шаҳрининг Бектемир, Яшнобод, Сергели, Яккасарой туманида умуртқасида нуқсони бор ва уйда доимий ётоқда бўлган 150 нафар ногирон болаларнинг рўйхатини шакллантириш;

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, Пскент, Оҳангарон туманларидаги умуртқасида нуқсони бор ва уйда доимий ётоқда бўлган 150 нафар ногирон болаларнинг рўйхатини тузиш;

300 нафар ногирон болалар учун атроф-муҳит ва табиат ҳодисалари ҳақида “Она табиат–3D” интерактив китобини ишлаб чиқиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

130,0

13.             

Устувор йўналиш: Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиш.

Мақсад: Ёшларнинг интеллектуал-ижодий ва ижтимоий-иқтисодий салоҳиятларини рўёбга чиқариш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш.

Вазифалар:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг
75-сессиясида сўзлаган нутқида келтирилган таклиф ва тавсияларнинг мазмун-моҳияти ҳақида 2 та видеоролик тайёрлаш ва эфирга узатишни таъминлаш;

- хорижда меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар учун Ўзбекистонда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида 3 та видеоролик тайёрлаш.

- ёшлар орасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган илмий ва ижодий ишланмалари танловини ўтказиш, энг яхши 10 та ишланмани амалиётга тадбиқ этиш;

- тайёрланган видеорликлар ва қўлланмаларга тегишли давлат органлари ҳамда илмий марказлардан тегишли хулосалар олиш;

ёшларнинг илмий-амалий ишларни кенг тарғиб этиш;

Ёшлар ишлари агентлиги

200,0

14.             

Устувор йўналиш: Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиш.

Мақсад: Ёшларнинг инновацион ғоя ва лойиҳалари, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш.

Вазифалар: 

- Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 30 ёшгача бўлган
ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ижтимоий инновацион ғоя ва лойиҳалар танловини ўткази
ш;

15 нафар ёшнинг ўз стартапларини бошлаб олишлари учун бошланғич
10 млн. сўмдан маблағ ажратиш орқали қўллаб-қувватлаш;

- ўз стартапларини йўлга қўйишда бошланғич маблағни ажратиш орқали ўз ғояларини амалга оширишга шароит яратиш.

Ёшлар ишлари агентлиги

200,0

15.             

Устувор йўналиш: Маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш.

Мақсад: Маданият соҳасида маркетинг ва менежмент йўналишларни ривожлантириш орқали аҳолини мазмун-мақсадли ва самарали маданий-маърифий тадбирлар, концерт-томошалар билан қамраб олиш.

Вазифалар:

- маданият ва санъат соҳасида замонавий маркетинг ва менежментни жорий этиш бўйича ўқув малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш;

- концерт ва санъат саройлари, маданият марказлари бошқарув ходимларининг маданият ва санъат сервиси, маданият ва санъат объектларини замонавий бошқаруви, аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини яхшилаш масалаларида билим ва кўникмаларини юксалтириш;

- маданий-маърифий тадбирлар, концерт-томошалар ўтказишнинг замонавий менежменти ва маркетинги йўналишларида ўқув қўлланмалари тайёрлаш;

- маданият ва санъат объектларини корпоратив бошқарувини такомиллаштириш ва илғор хорижий амалиётни интеграция қилиш.

Маданият вазирлиги

300,0

16.             

Устувор йўналиш: Санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантириш.

МақсадАҳолини бўш вақтини мазмунли ўтказишини ташкил қилиш ва қўшимча шароитлар яратиш мақсадида “Виртуал маданият маркази” платформасини яратиш.

Вазифалар:

- он-лайн санъат тўгараклари мажмуаси бўлган “Виртуал маданият маркази” платформасини ишга тушириш;

- платформада онлайн санъат тўгараклари, қизиқувчилар клублари, санъат курслари ва ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш;

- платформада фольклор этнографик-ансамблларнинг концерт-томоша репертуарлари, мақом ва бахшичилик санъатининг тўлиқ намуналарини жойлаштириш;

- платформани номоддий маданий меросга оид барча тегишли маълумотлар, интерактив ўйин ва бошқа кўнгилочар дастурлар билан таъминлаш;

- платформани миллий ва хорижий жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш.

Маданият вазирлиги

500,0

17.             

Устувор йўналиш: Мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш.

Мақсад: Мактаб ёшдаги болаларни интеллектуал, ахлоқий-эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш.

Вазифалар:

- Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм, Сурхондарё, Жиззах ва Наманган вилоятларига интернет тармоғи етиб бормаган энг чекка 10 та тумандаги 30 та мактабгача таълим муассасасида замонавий кутубхона ташкил этиш;

- “5 та муҳим ташаббус” ва “Илк қадам” давлат ўқув дастурлари доирасида болалар боғчаларини қўлланмалар ва кўргазмали қуроллар билан таъминлаш;

- “Маърифат карвони” акцияси ташкил этиш ва 50 000 нусхада турли форматдаги расмли, дидактик ўқув қуроллари тайёрлаш ва етказиш.

Мактабгача таълим вазирлиги

700,0

Жами 17 та давлат ижтимоий буюртмаси

14 000,0

         

 

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:

- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;

- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;

- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;

- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.

Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

www.fоndngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;

Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда  лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

Ҳужжатлар 2022 йил 30 апрелдан 31 майгача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» номига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондинин www.fоndngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.

Chat