Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий ва лойиҳавий салоҳиятини ошириш бўйича ўқув курси бошланди

  • 09.11.2026
  • 55 марта ўқилди

2026 йил 9 ноябрь куни «Мадад» ННТ ва Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) ҳамкорлигида нодавлат нотижорат ташкилотлари учун тренерлар тайёрлаш ўқув курси бошланди. Курс иштирокчилари кейинчалик республиканинг 14 ҳудудида маҳаллий ННТлар вакиллари учун тренинглар ўтказади.


Ўқув курси «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий ва институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш» грант лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Биринчи кун дастури ННТларни ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, бошқарув органларининг ваколатлари, ҳисобдорлик ҳамда давлат органлари билан ҳамкорлик масалаларига бағишланган.

9–13 ноябрь кунларига мўлжалланган машғулотлар давомида иштирокчилар халқаро грантларга ариза тайёрлаш, лойиҳа бюджетини шакллантириш, лойиҳаларни бошқариш ва уларнинг натижаларини баҳолаш бўйича билим ва амалий кўникмаларини оширади. Дастурдан ННТларнинг молиявий барқарорлиги, ахборот хавфсизлиги, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш мавзулари ҳам ўрин олган.

14 ноябрь куни якуний суҳбат ўтказиш ва сертификатлар топшириш режалаштирилган. Ҳудудларда ўтказиладиган кейинги тренинглар маҳаллий ННТларга ўз фаолиятини қонунчилик талабларига мувофиқ ташкил этиш, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бошқариш кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Chat