№
|
Давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари,
давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари
|
Буюртмачи давлат органи
|
Ажратилган маблағ
|
- Хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш
ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш
|
|
-
|
Устувор йўналиш: Оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш.
Мақсад: Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки мойиллиги бўлган хотин-қизларга тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш бўйича ягона онлайн платформа яратиш.
Вазифалар:
- республика бўйича 29 та марказнинг веб-сайтларини, ижтимоий саҳифаларини яратиш, “1146 – ишонч телефони”ни ҳамда матбуот хизмати фаолиятини йўлга қўйиш;
- 14 та ҳудуддаги марказ ходимларининг тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш бўйича малакасини ошириш;
- маҳаллаларда оилавий ва шахслараро низоларни, депрессив вазиятларни эрта олдини олиш, энг аввало, “хавф остидаги гуруҳ”да бўлган 10 000 нафар шахслар ва оилалар штирокида 200 га яқин тушунтириш учрашувларини ўтказиш, уларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш;
- республика бўйича 150 000 дан ортиқ тарқатма материал, 4 та видеоролик, 50 та тарғибот баннерлари тайёрлаш;
- “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кунлик” акцияси доирасида 800 та тадбир ташкил этиш, “хавф остидаги гуруҳ”да бўлган хотин-қизларни жалб қилиш.
|
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
|
3 000,0
|
- Жамиятда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш,
аҳоли турмуш сифатини оширишга кўмаклашиш.
|
|
-
|
Устувор йўналиш: Туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллигини оширишга кўмаклашиш.
Мақсад: Ҳудудларининг туризм потенциалидан келиб чиқиб, гидлар ва экскурсоводларнинг малака ва салоҳиятини ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.
Вазифалар:
- 5 та Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида экологик, экстремал ва тоғ туризми бўйича ўқув марказини ташкил этиш;
- маҳаллий экскурсоводлар ва гидлар ҳақида маълумот бериш, он-лайн мулоқот майдони учун инглиз, рус, араб ва ўзбек тилларида хизмат кўрсатувчи веб-сайт яратиш;
- ҳар йили 300 нафар маҳаллий гид ва экскурсовод тайёрлаш, уларни туристлар билан билан он-лайн мулоқотини йўлга қуйиш ва бандлигини таъминлаш.
|
Туризм ва маданий мерос вазирлиги
|
500,0
|
-
|
Устувор йўналиш: Туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллигини ошириш.
Мақсад: Ўзбекистонда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга зиёрат туризми бўйича ишончли ва тўлиқ маълумотларни етказиш.
Вазифалар:
- “Олтин силсила ҳалқа”си мавзусида Нақшбандия тариқатининг намоёндалари ҳақида электрон маълумотлар базасини яратиш;
- Бухоро шаҳри, Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Ромитан, Когон, Денов, Олтинсой ва Китоб туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрининг зиёрати туризми салоҳиятини кенг тарғиб этиш;
- туризм ярмаркалари ва кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, дипломатик корпусларни ва халқаро ҳамкорларни жалб қилиш;
- “Жаҳон мусулмон саёҳат индекси”рейтингида Ўзбекистонинг ўрнини янада яхшилаш.
|
Туризм ва маданий мерос вазирлиги
|
300,0
|
-
|
Устувор йўналиш: Ўрмон хўжаликларини ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлаш;
Мақсад: Ўрмон фонди ерларида экотуризм, агротуризм ва туризмнинг бошқа турларини ривожлантиришга кўмаклашиш.
Вазифалар:
- 79 та ўрмон хўжалиги, 3 та миллий табиат боғи ва 10 та ов хўжаликларини эко, агро, гео, сафари ва ов туризмига қараб тақсимлаш, экомаршрутлар яратиш;
- хўжалик ходимлари ва маҳаллий аҳолини туризм соҳасидаги билимларини юксалтириш;
- экотуризм, агротуризм ва геотуризм объектлари, маршуртлари, маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг сонини кескин ошириш;
- замонавий ахборот коммуникация воситалари орқали кенг тарғибот ва ташвиқотни йўлга қўйиш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
1 070
|
- Жамиятнинг ижтимоий-маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёшларнинг инновацион ғоя ва лойиҳаларини жамоат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватлаш
|
|
-
|
Устувор йўналиш: Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиш.
Мақсад: Ёшларнинг интеллектуал-ижодий ва ижтимоий-иқтисодий салоҳиятларини рўёбга чиқариш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш.
Вазифалар:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг
75-сессиясида сўзлаган нутқида келтирилган таклиф ва тавсияларнинг мазмун-моҳияти ҳақида 2 та видеоролик тайёрлаш ва эфирга узатишни таъминлаш;
- хорижда меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар учун Ўзбекистонда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида 3 та видеоролик тайёрлаш.
- ёшлар орасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган илмий ва ижодий ишланмалари танловини ўтказиш, энг яхши 10 та ишланмани амалиётга тадбиқ этиш;
- тайёрланган видеорликлар ва қўлланмаларга тегишли давлат органлари ҳамда илмий марказлардан тегишли хулосалар олиш;
- ёшларнинг илмий-амалий ишларни кенг тарғиб этиш;
|
Ёшлар ишлари агентлиги
|
200,0
|
-
|
Устувор йўналиш: Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиш.
Мақсад: Ёшларнинг ииновацион ғоя ва лойиҳалари, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш.
Вазифалар:
- Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 30 ёшгача бўлган
ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ижтимоий инновацион ғоя ва лойиҳалар танловини ўтказиш;
- 15 нафар ёшнинг ўз стартапларини бошлаб олишлари учун бошланғич
10 млн. сўмдан маблағ ажратиш орқали қўллаб-қувватлаш;
- ўз стартапларини йўлга қўйишда бошланғич маблағни ажратиш орқали ўз ғояларини амалга оширишга шароит яратиш.
|
Ёшлар ишлари агентлиги
|
200,0
|
-
|
Устувор йўналиш: Маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш.
Мақсад: Маданият соҳасида маркетинг ва менежмент йўналишларни ривожлантириш орқали аҳолини мазмун-мақсадли ва самарали маданий-маърифий тадбирлар, концерт-томошалар билан қамраб олиш.
Вазифалар:
- маданият ва санъат соҳасида замонавий маркетинг ва менежментни жорий этиш бўйича ўқув малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш;
- концерт ва санъат саройлари, маданият марказлари бошқарув ходимларининг маданият ва санъат сервиси, маданият ва санъат объектларини замонавий бошқаруви, аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини яхшилаш масалаларида билим ва кўникмаларини юксалтириш;
- маданий-маърифий тадбирлар, концерт-томошалар ўтказишнинг замонавий менежменти ва маркетинги йўналишларида ўқув қўлланмалари тайёрлаш;
- маданият ва санъат объектларини корпоратив бошқарувини такомиллаштириш ва илғор хорижий амалиётни интеграция қилиш.
|
Маданият вазирлиги
|
300,0
|
Жами 7 та давлат ижтимоий буюртмаси
|
5 570,0
|
|
|
|
|
|
Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:
- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;
- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;
- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;
- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;
- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.
Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:
Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
www.fоndngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
Ҳужжатлар 2022 йил 29 июлидан 31 августигача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.
Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» номига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондинин www.fоndngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.