Омонат дафтарчаси банкнинг омонат бўйича бажарилган операцияларини тасдиқловчи ёзма ҳужжати бўлиб, омонат бўйича олинган мажбуриятларни кафолатлайди.
- Омонат дафтарчаси омонатчига банк омонати шартномаси расмийлаштирилган ва банкка пул маблағлари киритилгандан сўнг берилади.
- Омонат қайтарилганда ёки омонат ҳисобида қолдиқ қолмаганда, омонат дафтарчаси банкка қайтарилади. Омонатчиларга омонат дафтарчаларини жамғарма кассаларида сақлаш учун қолдириш тақиқланади. Бажарилган операциялар бўйича жамғарма дафтарчасига киритилган ёзувлар назоратчи ва кассир имзолари билан тасдиқланиши лозим.
Жамғарма дафтарчасига омонатчи томонидан ҳар қандай ёзувлар киритилиши тақиқланади.
- Агар жамғарма дафтарчаси варақлари тўлган бўлса ёхуд яроқсиз ҳолга келган ёки йўқотилган бўлса, омонатчига янги жамғарма дафтарчаси расмийлаштирилади. Бунинг учун банк бўлинмасига паспорт ҳамда янги жамғарма дафтарчаси бериш тўғрисидаги аризани унга олдинги дафтарчани илова қилган ҳолда мурожаат қилиш зарур. Аризада янги жамғарма дафтарча талаб қилиш сабаби кўрсатилади.
Жамғарма дафтарчаси берилганлиги учун ҳақ олинмайди.