Ломбард жисмоний шахсларга шахсий истеъмол учун мўлжалланган кўчар мол-мулкни гаровга қўйиш эвазига микроқарз беради, шунингдек ашёларни вақтинча сақлаш учун қабул қилиши мумкин.
Жисмоний шахсга бериладиган микроқарз миқдори 100 млн сўмдан ошмаслиги керак. Микроқарз тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида берилади.
Ломбард жисмоний шахс билан шартнома тузишда шахсни тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлардан бирини қабул қилади:
Зарур ҳолларда ломбард гаровга ёки сақлашга топширилаётган ашёга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ёки бошқа далилни ҳам талаб қилиши мумкин.
Микроқарз бериш ломбард билан жисмоний шахс ўртасида тузиладиган микроқарз шартномаси ва гаров шартномаси асосида амалга оширилади.
Гаров ломбард томонидан белгиланган шаклдаги гаров паттаси бериш орқали расмийлаштирилади. Гаровга топширилаётган ашёнинг қиймати ломбард ва мижознинг келишувига кўра белгиланади.
Ломбард:
Агар ломбардга гаровга ёки сақлаш учун топширилган ашё йўқолса ёки шикастланса, ломбард бу ҳолат енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганини исботлай олмаса, етказилган мулкий зарар қопланади. Келишувга эришилмаса, масала суд тартибида ҳал қилинади.
Қонунчилик ва шартнома шартларига мувофиқ гаровдаги ашё реализация қилиниши мумкин.
Уни сотишдан тушган маблағ, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, микроқарз, ҳисобланган фоизлар, неустойка ва тегишли харажатларни қоплашга йўналтирилади.
Агар ашёни сотишдан тушган маблағ ломбард талабларидан ортиқ бўлса, қолган сумма мижозга қайтарилади.
Ҳа. Ломбард микроқарзнинг:
Ломбард кредит буюртмасини кўриб чиққанлик, ссуда ҳисобварағига хизмат кўрсатганлик ёки микроқарз ажратганлик учун алоҳида ҳақ ундириши, шунингдек микроқарзни муддатидан олдин қайтарганлик учун неустойка белгилаши мумкин эмас.
Ҳа. Мижоз микроқарзни муддатидан олдин қайтаришга ва фақат маблағдан ҳақиқатда фойдаланган давр учун ҳисобланган фоизларни тўлашга ҳақли.
Шунингдек шартнома тузилганидан кейин 2 ҳафта ичида ломбардни ёзма равишда хабардор қилиб, микроқарзнинг фойдаланилмаган қисмидан жаримасиз воз кечиш мумкин.
Эслатма: ашёни гаровга қўйишдан олдин фақат олинадиган пул миқдорига эмас, балки микроқарзнинг тўлиқ қиймати, фоиз ставкаси, қайтариш муддати ва гаровни реализация қилиш шартларига ҳам эътибор беринг.