Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 141365 марта ўқилди

Тўлов миқдори нимага боғлиқ?

Ота-оналар тўлови:

  • боғча жойлашган ҳудудга;
  • боланинг гуруҳда неча соат бўлишига;
  • бир оиладан нечта бола давлат боғчасига қатнашига қараб белгиланади.

Жадвалда биринчи сумма — оиладан битта бола қатнаганда, иккинчи сумма — бир оиладан икки ёки ундан ортиқ бола қатнаганда ҳар бир бола учун тўлов миқдори.

Ҳудуд

4–5 соат

9 соат

10,5 соат

12 соат

24 соат

Тошкент шаҳри

51 000 / 34 000

272 000 / 194 000

324 000 / 231 000

367 000 / 260 000

387 000 / 276 000

Вилоят марказлари

47 100 / 33 000

263 000 / 186 000

315 000 / 223 000

348 000 / 245 000

368 000 / 263 000

Вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар

42 000 / 31 000

242 000 / 172 000

272 000 / 194 000

312 000 / 222 000

328 000 / 232 000

Туман марказлари

38 000 / 26 000

178 000 / 134 000

242 000 / 183 000

275 000 / 206 000

292 000 / 219 000

Бошқа жойлар

34 000 / 24 000

125 000 / 101 000

220 000 / 176 000

259 000 / 194 000

272 000 / 205 000

Ушбу миқдорлар 2025 йил 1 январдан амал қилади.

Тўлов қачон амалга оширилади?

Тўлов ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмай амалга оширилади.

Бола ойнинг 15-санасидан кейин боғчага қабул қилинса, тўлов бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида ва шу ойда қатнашадиган кунларга мутаносиб равишда тўланади.

Тўлов нақд, банк картаси, пул ўтказмаси ёки электрон тўлов орқали амалга оширилиши мумкин.

Бола боғчага келмаса тўлов қайта ҳисобланадими?

Бола кетма-кет уч кундан ортиқ:

  • ўзи ёки оила аъзоси касал бўлгани;
  • карантин;
  • ота-онасининг меҳнат ёки ўқиш таътили;
  • олдиндан ёзма хабар берилган бошқа сабаб билан боғчага келмаса, тўланган сумма кейинги тўловда қайта ҳисобланади.

Касаллик ёки карантин тиббий маълумотнома билан тасдиқланади. Бошқа сабаблар бўйича олдиндан ёзма ариза бериш керак ва бундай қатнашмаслик бир йилда 60 кундан ошмаслиги лозим.

Қайта ҳисоблаш — бола узрли сабаб билан қатнашмаган кунлар учун тўланган суммани кейинги ой тўловидан чегириш.

Тўлов ўз вақтида тўланмаса нима бўлади?

Белгиланган муддат ўтганидан кейин тўлов яна икки ҳафта узрли сабабсиз тўланмаса, ота-она билан тузилган шартнома тўхтатилиши ва боланинг боғчага қатнаши бекор қилиниши мумкин.

Қарз 60 кун ичида тўланса, болани боғчага тиклаш мажбурий. 60 кундан кейин тиклаш янги қабул учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.

Кимлар тўловдан озод этилади?

Боғчадаги болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида Ижтимоий реестрга киритилган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ота-оналар тўловидан озод этилади.

Квотадан қатъи назар қуйидагиларнинг фарзандлари ҳам тўловдан озод қилинади:

  • боқувчисини йўқотган аёллар;
  • Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жойлаштирилган хотин-қизлар;
  • Ватан ҳимояси йўлида олган жароҳати, контузияси ёки майиблиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар.

Қонунчиликда белгиланган айрим алоҳида таълим эҳтиёжлари ва тиббий ҳолатларга эга болалар учун ҳам тўлов имтиёзлари мавжуд.

Chat