Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4888 марта ўқилди

Назоратни амалга оширувчи орган

Йўл-қурилиш ишлари сифатини давлат томонидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Инспекция:

  • йўл қурилишида техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилади;
  • йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришни текширади;
  • қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларида иштирок этади;
  • йўл объектларидан фойдаланишга доир ишлар сифатини назорат қилади;
  • фуқаролар ва ташкилотлар мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини аниқлайди.

Назорат қилинадиган объектлар

Назорат:

  • автомобиль йўллари;
  • кўприклар ва йўл ўтказгичлар;
  • туннеллар;
  • сув ўтказиш иншоотлари;
  • йўл бўйидаги муҳандислик объектлари;
  • қурилишда қўлланилаётган материал, буюм ва конструкцияларга тааллуқли бўлиши мумкин.

Текширувда лойиҳа ҳужжатлари, техник регламентлар, стандартлар ва қурилиш нормалари талабларига риоя этилгани баҳоланади.

Сифатсиз йўл бўйича мурожаат

Йўл қопламаси сифатсиз қурилган, таъмирлашдан кейин қисқа вақтда бузилган ёки объект ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солаётган бўлса, фуқаро Транспорт назорати инспекциясига мурожаат қилиши мумкин.

Мурожаатда:

  • йўлнинг аниқ жойлашган манзили;
  • аниқланган нуқсон;
  • нуқсон қачон кузатилгани;
  • имкони бўлса, фото ва видеолар;
  • мурожаатчининг алоқа маълумотлари кўрсатилиши мақсадга мувофиқ.

Муҳим: мурожаатда йўлнинг фақат умумий номи эмас, балки маҳалла, кўча, километр белгиси ёки геолокациясини кўрсатиш текширувни тезлаштиради.

Назорат натижаси бўйича қоидабузарликларни бартараф этиш, объектни талабларга мувофиқлаштириш ва қонунчиликда назарда тутилган таъсир чораларини қўллаш масаласи ҳал этилади.

Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш ваколатлари «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуннинг 6¹-моддаси билан белгиланган.

Chat