
Кредит — банк ёки бошқа кредит ташкилоти қарз олувчига шартномада белгиланган миқдор ва шартларда пул бериши, қарз олувчи эса ушбу маблағни қайтариши ва унга фоиз тўлашига асосланган муносабат.
Кредит шартномаси ёзма шаклда тузилиши шарт. Ёзма шаклга риоя қилинмаса, кредит шартномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.
Фақат рекламадаги йиллик фоизга қараш етарли эмас. Қуйидагиларни солиштириш керак:
Кредитнинг тўлиқ қиймати (КТҚ) — кредит олиш билан боғлиқ тўловларни ҳисобга олган ҳолда аниқланадиган ҳаққоний йиллик самарали фоиз ставкаси.
Жисмоний шахс билан тузиладиган кредит шартномасида КТҚ алоҳида ва кўринадиган шаклда кўрсатилиши шарт.
Ҳа. Жисмоний шахс кредит олиш учун банкка мурожаат қилганда унга кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақаси бепул тақдим этилади.
Мобил илова орқали кредит олинганда ҳам ахборот варақасини кўриш ва юклаб олиш имконияти бўлиши керак. Ахборот варақасини олишнинг ўзи кредит олиш учун ариза берилганини англатмайди.
Ҳа. Банк янги кредит бўйича тўловлар билан бирга фуқаронинг бошқа кредит ва микроқарзларини ҳам ҳисобга олади.
Амалдаги умумий қоида бўйича қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак, бироқ Низомда айрим махсус истиснолар белгиланган.
Қарз юки — кредитлар бўйича ўртача ойлик тўловларнинг қарз олувчининг ўртача ойлик даромадига нисбати.
Айрим махсус давлат кредит дастурларида алоҳида мезонлар белгиланиши мумкин.
Бу кредит турига боғлиқ. Мажбурият бажарилиши гаров, кафиллик, кафолат ва қонун ёки шартномада белгиланган бошқа усуллар билан таъминланиши мумкин.
Шу сабаб кредит олишдан олдин гаровнинг баҳоси, уни расмийлаштириш харажатлари, кафилнинг жавобгарлиги ва кредит тўланмаса қандай оқибатлар бўлишини ўрганиш керак.
Ҳа. Банк жисмоний шахс билан тузиладиган кредит шартномасида истеъмолчининг кредитни жарима санкцияларисиз муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқини назарда тутиши керак.
Фуқаро банкдан муддатидан олдин қисман ёки тўлиқ сўндириш учун аниқ қанча сумма тўлаши кераклиги ҳақида маълумот олиш ҳуқуқига эга. Бундай маълумот белгиланган тартибда ойига бир марта бепул берилади.
Агар қисман муддатидан олдин тўлаш натижасида тўлов миқдори ёки санаси ўзгарса, банк янги тўлов жадвалини расмийлаштириб бериши керак.
Қарз тўлиқ тўланганидан кейин банк тегишли гаровни тақиқдан чиқариш ва гаров реестридаги банк ҳуқуқи ҳақидаги ёзувни ўчириш чораларини 3 иш кунидан кечиктирмай кўриши керак.
Шунингдек, фуқаро кредит бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгани ҳақида банкдан маълумотнома талаб қилиши мумкин.
Эслатма: кредитни танлашда энг паст номинал фоизга эмас, КТҚ, жами тўлов, комиссиялар ва ойлик қарз юкига биргаликда қараш муҳим.