Медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули.
Медиация махфийлик, ихтиёрийлик, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида амалга оширилади.
Медиацияда тарафлар низони ҳал қилиш жараёнида бевосита иштирок этади ва ўзаро мақбул ечимни ўзлари белгилайди.
Тарафлар:
Медиация жараёнида тарафларни ярашишга мажбурлаш тақиқланади.
Медиация иштирокчилари жараёнда ўзларига маълум бўлган ахборотни уни тақдим этган тарафнинг, унинг ҳуқуқий вориси ёки вакилининг ёзма розилигисиз ошкор қилиши мумкин эмас.
Шунингдек, медиация иштирокчилари медиация жараёнида маълум бўлган ҳолатлар юзасидан гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши ёки улардан медиацияга оид ахборот талаб қилиниши мумкин эмас, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳа. Тарафлар медиаторни, медиацияни амалга ошириш тартибини, ўз нуқтаи назарини ва уни ҳимоя қилиш усулларини танлашда, ахборот олишда ҳамда медиатив келишув шартларини баҳолашда тенг ҳуқуқларга эга.
Медиатор эса мустақил ва холис бўлиши, ҳар икки тарафнинг тенг иштирокини таъминлаши шарт.