Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16733 марта ўқилди

Адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдам турлари
  • ҳуқуқий масалалар (масалан, мерос, мол-мулк, алимент, уй-жой, солиқ ва ҳ.к) бўйича маслаҳатлар бериш;
  • аризалар, шикоятлар (масалан, прокуратура органига ариза, фуқаролик судига даьво аризаси ва ҳ.к) ва бошқа ҳужжатларни ёзиб бериш;
  • фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларда вакил сифатида иштирок этиш;
  • жиноий ишлар бўйича терговда ва судда ҳимоячи сифатида иштирок этиш;
  • тадбиркорларга юридик хизмат кўрсатиш.

Адвокат шартнома бўйича давлат органларида ёки судларда вакилликни амалга оширади.

Бунда вакил ишонч билдирувчи номидан барча ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

Ишончномада адвокат ҳуқуқлари ва ваколатлар аниқ кўрсатилган бўлиши керак
  • арз қилинган талабдан тўлиқ ёки қисман воз кечиш;
  • унинг асосини ёки предметини ўзгартириш;
  • миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш;
  • даъвогарнинг талабларини тан олиш;
  • келишув битими тузиш;
  • ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш;
  • суд ҳужжати устидан шикоят қилиш;
  • аризаларни имзолаш;
  • ижро варақасини ундирувга тақдим этиш;
  • ундирилган мол-мулкни ёки пулларни олиш.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш

Фуқарони юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг ажрими гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилинган кундаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,70 фоизидан ортиқ бўлмаган шахслар адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилинади ва харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади;

гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида, шунингдек қонунчиликка мувофиқ жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда ҳам юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш бўйича харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.

Chat