Ўзбекистон ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилади. Қонун талабларига риоя қилинган ҳолда реклама мазмунининг таржимаси бошқа тилларда ҳам такрор берилиши мумкин.
Агар реклама қилинаётган фаолият лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни талаб қилса, реклама берувчи реклама тайёрловчи ёки тарқатувчига тегишли ҳужжатни тақдим этиши шарт. Мажбурий сертификатланиши лозим бўлган товар реклама қилинганда тегишли сертификат ҳам тақдим этилади.
Умумий қоидага кўра, ҳар қандай қувватдаги алкоголь маҳсулотларини реклама қилиш тақиқланади. Бироқ пиво, табиий ва кўпикланадиган винолар учун истисно мавжуд.
Уларни:
Бундай реклама майдони ёки вақтининг камида 10 фоизи маҳсулотни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш зарари ҳақидаги огоҳлантириш ва уни истеъмол қилиши тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги маълумотга ажратилиши керак.
Рекламада алкоголь истеъмол қилиш жараёни ёки инсон образидан фойдаланиш, маҳсулотни безарар ёки муваффақиятга олиб келувчи восита сифатида кўрсатиш мумкин эмас. Рағбатлантирувчи акциялар ва маданий-кўнгилочар, оммавий ҳамда спорт тадбирларига ҳомийлик қилиш ҳам тақиқланган.
Йўқ. Тамаки маҳсулотлари, шунингдек тамаки ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилиш тақиқланган.
Уларни сотишни рағбатлантириш мақсадида:
Энергетик ичимлик рекламасида уларни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш зарари ва бундай ичимликлар тавсия этилмайдиган шахслар ҳақида мажбурий огоҳлантириш бўлиши керак.
Қуйидагилар тақиқланади: