Истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилиши, тузилиши, таркиби ёки бошқа хусусиятларига доир нуқсонни аниқласа, сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи уни айни шундай маркали, моделли ёки артикулли товарга 7 кун ичида алмаштириши шарт.
Агар товар сифатини қўшимча текшириш зарур бўлса, алмаштириш истеъмолчи талаб қўйган пайтдан бошлаб 20 кун ичида амалга оширилади.
Айни шундай маркали, моделли ёки артикулли товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчининг алмаштириш талаби 1 ой ичида қондирилиши керак.
Чўл ва олис ҳудудларда, товар вақти-вақти билан етказиб бериладиган жойларда талаб навбатдаги товар етказиб бериш муддатида, аммо 2 ойдан кечиктирмай бажарилиши шарт.
Бу муддатлар бузилган ҳар бир кун учун сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи истеъмолчига товар баҳосининг 1 фоизи миқдорида пеня тўлайди.
Кафолат муддати давомида аниқланган нуқсонлар:
Агар ишлаб чиқарувчининг айби билан юзага келган жиддий нуқсон кафолат муддати тугаганидан кейин аниқланса, истеъмолчи уни бепул бартараф этишни товарнинг хизмат муддати давомида, хизмат муддати белгиланмаган бўлса 10 йил ичида талаб қилиши мумкин.
Узоқ муддат фойдаланиладиган товар таъмирга топширилганда истеъмолчи талаб қилса, нуқсонли товар қайтарилганидан кейин 3 кун ичида унга вақтинча фойдаланиш учун айни шундай маркали товар бепул берилиши керак. Етказиб бериш харажати ҳам сотувчи зиммасида бўлади.
Бироқ ушбу талаб айрим товарларга нисбатан қўлланилмайди. Жумладан, автомобиллар ва мотоцикллар, мебель, айрим маиший электр приборлари ҳамда овқат тайёрлаш учун ишлатиладиган айрим электр ускуналари истисно қилинган.
Ҳа. Вақтинча фойдаланиш учун товар бериш талаби ёки нуқсонни бартараф этиш муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи товар нархининг 1 фоизи миқдорида пеня тўлайди.
Нуқсон бартараф этиш учун товардан фойдаланиб бўлмаган даврга кафолат муддати ҳам тегишли равишда узайтирилади.