Шрифт ўлчами
Кўриниш
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича имтиёзлар қуйидагича берилади:
Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди: 1) моддий ёрдам суммалари: солиқ кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда, – солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг – 4,22 бараваригача миқдорда; 2) солиқ агенти томонидан қуйидаги йўлланмалар қийматини тўлиқ ёки қисман қоплаш суммалари, бундан туристик йўлланмалар мустасно: 3) ўз ходимларига ҳамда уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар, шунингдек иш берувчининг даволашга ҳамда тиббий хизмат кўрсатишга, ногиронлик профилактикаси ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олишга оид харажатлари. Ходимларни даволаганлик, уларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун иш берувчилар томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда, шунингдек соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағлари бевосита ходимга, ходим йўқлигида эса – унинг оила аъзоларига, ота-онасига берилган ёки мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилган тақдирда, бу даромадлар солиқ солишдан озод қилинади; 4) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилиши муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида бюджет ташкилотларидан чет эл валютасида олинган иш ҳақи суммалари ва бошқа суммалар; 5) вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришдан олинган даромадлар, агар бундай ишларга ёллаш вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари кўмагида амалга оширилаётган бўлса; ва бошкалар.
ўн олти ёшгача болалари (ўқийдиганларга – ўн саккиз ёшгача) учун йўлланмалар қийматини тўлиқ ёки қисман қоплаш суммалари;
Солиқ солишдан қуйидаги жисмоний шахслар озод қилинади:
Қуйидаги солиқ тўловчилар қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади:
Аҳамият беринг!
- Солиқ имтиёзлари тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қўлланилади.
- Солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган тақдирда, солиқ имтиёзи унга бўлган ҳуқуқлар вужудга келган пайтдан эътиборан қўлланилади.
- Агар солиқ тўловчи бир нечта асос бўйича солиқ имтиёзига доир ҳуқуққа эга бўлса, унга хоҳишига қараб фақат битта солиқ имтиёзи берилади.
- Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса – яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади. Солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, солиқ тўловчи имтиёзга бўлган ҳуқуқни йўқотган пайтидан эътиборан ўн беш кун ичида бу ҳақда ундан солиқни ушлаб қоладиган юридик шахсга маълум қилиши керак.