Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 31966 марта ўқилди

Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши лозим.

Агар жисмоний шахс солиқ тўловини ортиқча тўлаган бўлса, у қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • бошқа солиқ тўловлари бўйича мавжуд қарздорликни тўлашга йўналтириш (ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олиш);
  • ортиқча тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш.

Ортиқча тўланган сумма қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олиниши керак:

  • мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;
  • бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;
  • солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига.

Солиқ бўйича қарзини қоплаш ҳисобига солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган суммани ҳисобга олиш солиқ органлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

  • Ортиқча тўланган солиқ суммасини солиқ қарзини қоплаш ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан солиқнинг ортиқча тўланганлиги факти аниқлаган кундан эътиборан ёки агар солиқ органи ва солиқ тўловчи томонидан у тўлаган солиқларни биргаликда ўзаро солиштириш ўтказилган бўлса, бундай биргаликдаги солиштириш далолатномаси солиқ органи ва солиқ тўловчи томонидан имзоланган кундан эътиборан ёхуд суднинг тегишли қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўн кун ичида қабул қилинади.
  • Ортиқча ундирилган солиқ суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида солиқ органига ариза солиқ тўловчи томонидан ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суд қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан беш йил ичида берилиши мумкин.

Солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда ортиқча тўланган солиқ суммалари қайтарилади.

  • Ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ органи томонидан ариза қабул қилинган кундан эътиборан
  • 15 кун ичида, унга ҳисобланган фоизлар билан бирга қайтарилиши лозим.
  • Ариза бериш учун солиқ тўловчи солиқ инспекциясига шахсан ташриф буюриши ёки электрон солиқ хизматлари портали орқали амалга ошириши мумкин.
  • Солиқ органи ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинган қарор ҳақида солиқ тўловчига бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кун ичида хабар қилиши шарт.

ДСҚ Маслаҳат хизмати телефони
  • 1198;
  • (0 371) 202-32-82

Chat