A1 тоифа қуйидаги мототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини беради:
Индивидуал ҳаракатланиш воситалари A1 тоифасига кирмайди.
Муҳим: A, B, C ёки D тоифасидаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга шахслар A1 тоифасидаги транспорт воситаларини алоҳида A1 белгисиз ҳам бошқариши мумкин.
Мотоцикллар ва электромотоцикллар A тоифасига киради. Мопед ва скутерларнинг A1 мезонларига мувофиқ келадиган турлари алоҳида A1 тоифасида ҳисобга олинади.
Рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ошмайдиган ва ҳайдовчидан ташқари ўриндиқлари сони 8 тадан ошмайдиган транспорт воситалари.
Уларга 750 килограммгача тиркама уланиши мумкин. Оғирроқ тиркама уланганда таркибнинг умумий рухсат этилган вазни 3 500 килограммдан ошмаслиги керак.
C тоифа — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ, D тоифасига кирмайдиган транспорт воситалари.
D тоифа — ҳайдовчидан ташқари 8 тадан ортиқ ўриндиққа эга, йўловчи ташишга мўлжалланган транспорт воситалари.
Ушбу тоифаларда 750 килограммгача тиркама улашга рухсат этилади.
Тоифалар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори ва унга киритилган 2025 йил 25 октябрдаги 676-сон қарор асосида белгиланади.