Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6639 марта ўқилди

Хусусийлаштириш ишларини амалга ошириш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятларига (мулкдорга) ариза билан мурожаат қилинади.

Мурожаатни кўриб чиқиш муддати - 2 ойгача.

Турар жойларни хусусийлаштириш давлат уй-жой фондининг эгаси ёки у ваколат берган давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.

Хусусийлаштирилиши мумкин бўлган уй-жойлар
  • ижара шартномаси асосида фуқаролар фойдаланилаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар;
  • қайта тиклаш, таъмирланиш ишлари тугалланган, аммо одамлар кўчиб кирмаган ва бўшатилган уйларнинг квартиралари;
  • янги қурилган уйлардаги квартиралар.

Хусусийлаштирилмайдиган уй-жойлар
  • ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги уйларнинг квартиралари;
  • уй-музейлар, меъморчилик, тарих ва маданият ёдгорликлари ҳисобланувчи квартира ва уйлар;
  • умумий ётоқларнинг хоналари;
  • белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган квартиралар;
  • хизмат квартиралари, хоналари (уйлари);
  • икки ва ундан зиёд ижарачи яшаб турган квартиралар агарда уларни хусусийлаштиришда барча ижарачиларнинг розилиги бўлмаса.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорнинг (буйруқнинг) нусхаси;
  • уй-жойни хусусийлаштираётган фуқаронинг паспорти нусхаси;
  • уй дафтарининг нусхаси (квартиралар бўйича карточканинг нусхаси (17-шакл);
  • фуқаронинг имтиёзли асосда хусусийлаштириш ҳуқуқини тасдиқлайдиган маълумотнома.

Фуқароларнинг алоҳида уй, квартира ва хонага бўлган эгалик ҳуқуқи турар жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва ордер олинган пайтдан бошланади.

Турар жойнинг ҳақини тўлаб ва текинга хусусийлаштирилаётган фуқароларга уй-жой эгасининг қарори асосида эгалик ҳуқуқини берувчи ягона шаклда белгиланган давлат ордери берилади.

Chat