Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза шахс 16 ёшга тўлгандан кейин ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.
Ариза берувчи яшаш ёки турган жойи бўйича доимий ёхуд вақтинча рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар исталган ФҲДЁ органига мурожаат қилиши мумкин.
Ўзгартириш учун асослар
Фамилия, исм ёки ота исмини ўзгартириш, жумладан:
Ҳолатга қараб қуйидагилар тақдим этилади:
Маълумотлар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви»да мавжуд бўлса, тегишли гувоҳномаларни қайта тақдим этиш талаб қилинмайди.
Ички ишлар органи тақдим этилган ҳужжатларни 20 кун мобайнида ўрганиб чиқади. Унинг фикри ФҲДЁ органига ахборот тизими орқали юборилади.
ФҲДЁ органи ички ишлар органининг фикри келиб тушган кундан бошлаб аризани 10 кун ичида кўриб чиқади. Узрли сабаблар мавжуд бўлса, ушбу муддат кўпи билан 15 кунга узайтирилиши мумкин.
Фамилия, исм ёки ота исми ўзгартирилгандан кейин шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини бир ой ичида алмаштириши лозим.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза ички ишлар органига композит тарзда юборилиши мумкин.
Муҳим: фамилия, исм ёки ота исмининг ўзгартирилиши шахснинг аввалги номига расмийлаштирилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини бекор қилмайди.