Жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчиси қонунчиликка мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлганда, шахсий ҳисобварағидаги маблағларни олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.
Жамғариб бориладиган пенсия тўлови — фуқаронинг шахсий ҳисобварағида жамғарилган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган тўлов.
Олувчи ўз хоҳишига кўра:
Қисмларга бўлиб тўлаш муддати ва даврийлиги фуқаро билан Халқ банки филиали ўртасидаги шартномада белгиланади.
Фуқаро кейинчалик ҳисобварақдаги қолдиқ маблағни бир йўла олиш ёки тўлов муддати ва даврийлигини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Жамғариб бориладиган пенсия тўловини олиш учун Халқ банки филиалига мурожаат қилинади.
Тўловни олувчи:
Бир йўла тўлаш танланган бўлса, маблағ шартнома имзоланган вақтдан бошлаб беш кун ичида тўланади.
Тўловлар, қоида тариқасида, Халқ банки филиали кассаси орқали амалга оширилади.
Олувчи объектив сабабларга кўра банк кассасига кела олмаса, маблағ унинг манзилига етказиб берилиши мумкин.
Тўловни олувчи яшаш жойи ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ўзгаргани ҳақида Халқ банки филиалига хабар бериши шарт.
Фуқаро Ўзбекистондан ташқарига доимий яшаш учун чиқиб кетаётганда, шахсий ҳисобварағидаги жами маблағ бир йўла тўлиқ тўланади.
Фуқаро вафот этганда ҳисобварақдаги маблағ:
Вафот этган фуқаронинг яқин қариндошларига Халқ банкидаги мавжуд маблағларни олиш имконияти ҳақида хабарнома юборилади.
Халқ банки филиалининг айби билан тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 0,2 фоизи, бироқ жами 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўланади.
Тўлов тартиби ёки миқдори бўйича низо юзага келса, юқори турувчи ташкилотга ёки судга мурожаат қилиш мумкин.
«Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарори