
Автомобиль бошқа шахсга ўтказилганда унинг эгаси барча тоифадаги давлат рақами белгисини ўз номида сақлаб қолиш учун Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бўлинмасига ариза бериши мумкин.
Олиб қолинган давлат рақами белгиси:
Сақлаш ҳолатини Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси, расмий веб-сайти ёки ЯИДХП орқали текшириш мумкин.
Сақлаб қолинган рақам белгиланган шартлар асосида:
Рақамни қайта беришда қонунчиликда белгиланган тегишли тўловлар ундирилади. Айрим ҳолатларда ягона оширилган тўловнинг 50 фоизи тўланади.
Муҳим: давлат рақами белгиси фуқаронинг хусусий мулки ҳисобланмайди. Уни сотиш, гаровга қўйиш ёки қонунчиликда назарда тутилмаган тартибда бошқа шахсга бериш мумкин эмас.
Исталган ҳарф ва рақамлар комбинацияси билан берилган рақамни автомобиль сотилгандан кейин сақлаб қолиш учун белгиланган муддатда алоҳида мурожаат ва тўлов талаб қилинади. Муддат ўтказиб юборилса, комбинация очиқ электрон базага қайтарилиши мумкин.
Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан белгиланган.