Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14204 марта ўқилди

Ўзбекистон фуқароси бўлган болани чет эл фуқароси фарзандликка олиши

Ўзбекистон ҳудудида чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда Оила кодексида белгиланган умумий талабларга тўлиқ риоя қилиниши шарт.

Хорижда яшовчи номзодларни ҳисобга олиш ва тегишли жараёнлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали амалга оширилади. Номзоднинг шахсан иштироки ва тегишли дипломатик ваколатхонанинг илтимосномаси талаб этилади.

Ўзбекистонда чет эл фуқароси бўлган болани фарзандликка олиш

Бунда қуйидагиларнинг розилиги олиниши лозим:

  • боланинг қонуний вакили;
  • бола фуқароси бўлган давлатнинг ваколатли органи;
  • ўша давлат қонунчилиги талаб қилса, боланинг ўзи.

Муҳим! Агар фарзандликка олиш натижасида боланинг Ўзбекистон қонунчилиги ёки халқаро шартномаларда белгиланган ҳуқуқлари бузилса, фарзандликка олишга йўл қўйилмайди. Расмийлаштирилган бўлса, у суд тартибида бекор қилиниши лозим.

Хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқароси бўлган болани фарзандликка олиш

Бундай фарзандликка олиш номзод фуқароси бўлган давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилади. У Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг олдиндан берилган рухсати мавжуд бўлса, Ўзбекистонда ҳақиқий деб эътироф этилади.

Барча ҳолларда фарзандликка олиш фақат вояга етмаган боланинг манфаатларини таъминлаш мақсадида ва суд қарори асосида амалга оширилади.

Тартиб Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 151–167 ва 237-моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори билан белгиланган.

Chat