Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 77224 марта ўқилди

Прокуратура органлари

Прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи    бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;
  • фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий тузилмаларида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш;
  • тезкор-қидирув фаолиятни, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • жиноятлар юзасидан дастлабки тергов олиб бориш;
  • судларда жиноят ишлари кўриб чиқилаётганда давлат айбловини қувватлаш, судларда фуқаролик ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳамда иқтисодий низоларни кўришда иштирок этиш, қонунларга зид бўлган суд ҳужжатларига протест келтириш;
  • солиқ интизомини мустаҳкамлашга, солиқ, валюта соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашга, шунингдек давлатга етказилган иқтисодий зарарни қоплашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;
  • ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш;
  • қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш.

Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига мурожаатни онлайн юбориш учун ҳаволага ўтинг.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қабулига ёзилиш учун ҳаволага ўтинг.

Манзил: 00047, Академик Я.Ғуломов кўчаси, 66;

Тел: 0 (371) 232-1007; (ишонч телефони 1007)

Факс: 0(371) 232-1007;

Веб-сайт: www.prokuratura.uz

Ички ишлар органлари

Ички ишлар органлари фаолиятнинг асосий йўналишлари:

  • жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш;
  • терговга қадар текширувни, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, жиноят ишлари бўйича суриштирув ҳамда дастлабки терговни ўтказиш;
  • жиноятчилик ва терроризмга қарши курашиш, шу жумладан террорчилик ҳаракатларига чек қўйишда ҳамда гаровга олинганларни озод қилишда иштирок этиш йўли билан курашиш, шунингдек одам савдосига қарши курашиш;
  • эҳтиёт чораларини, жиноий жазони ва жиноий-ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини ижро этиш, шунингдек шахсларни қидириш бўйича ишларни ташкил этиш;
  • маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, маъмурий жазоларни қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
  • паспорт тизими талабларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ва унга кириш учун зарур бўлган ҳужжатларни, доимий ва вақтинча яшаш учун рухсатномаларни беришга ҳамда расмийлаштиришга доир ишларни, паспорт тизимига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилишни амалга ошириш;
  • саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг, шунингдек пиротехника буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасида назорат қилиш;
  • эксперт-криминалистика фаолиятини амалга ошириш;
  • давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган объектларни ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш;
  • ҳарбий-сафарбарлик ишларини ва фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалга ошириш ва бошқалар.

Ички ишлар вазирлигига мурожаатни онлайн юбориш учун ҳаволага ўтинг.

Манзил: 100029, Тошкент шаҳри, Юнус Ражабий кўчаси, 1;

Тел: 0 (371) 231-4110; (ишонч телефони 1102)

Факс: 0(371) 233-3882;

E-mail: info@mvd.uz

Адлия вазирлиги

Адлия органлари фаолиятининг асосий функциялари:

  • давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарликни амалга оширади;
  • норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;
  • давлат бошқаруви органлари томонидан қонун лойиҳаларини тайёрлашнинг зарурлиги масалалари бўйича олдиндан келишишни амалга оширади;
  • қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан таҳлил қилади ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва бошқалар.

Адлия вазирлигига мурожаатни электрон равишда юбориш учун ҳаволага ўтинг.

Мурожаатларни қабул қилиш жадвали билан ҳаволада танишинг.

Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5;

Тел: 0 (371) 233-6475; (ишонч телефони 1008)

Факс: 0(371) 233-4844;

Веб-сайт: adliya.uz

Давлат хавфсизлик хизмати

Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини ва давлат манфаатлари ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш, мазкур соҳада қонунийлик ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш;
  • Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича разведка ва контрразведка фаолиятини амалга ошириш;
  • Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш;
  • терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчиликка, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат манфаатларига ҳамда хавфсизлигига таҳдид солувчи коррупция ҳолатларига қарши курашиш;
  • тергови Давлат хавфсизлик хизмати ваколатига киритилган жиноят ишлари бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни ўтказиш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат сирларининг сақланишини, махсус алоқанинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ахборотнинг криптографик ҳимоясини ташкил этиш устидан назорат қилиш;
  • давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш ва бошқалар.

Давлат хавфсизлик хизматига мурожаатни электрон равишда юбориш учун ҳаволага ўтинг.

Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А. Қодирий кўчаси, 5-А уй

Тел: (71) 239-62-78

Ўзбекистон Республикаси судлари

Суднинг асосий вазифалари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир.

Ўзбекистон Республикасида суд тизими:
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
ҳарбий судлар;
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;
жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;
туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;
туманлараро маъмурий судлардан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси судларига қўйидаги ҳаволалар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

Вакил томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш доираси:

Вакил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ва у ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.

Вакил учинчи шахсларнинг, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг муайян бир кишининг ёки бир гуруҳ шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқиш учун, башарти уларнинг бунга розилиги бўлса, қабул қилади.

Шикоятлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда берилиши мумкин.


Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси 16 «А» уй;

Электрон манзил: info_ombudsman.uzb@umail.uz

Веб-сайт: www.ombudsman.uz

Chat