Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4684 марта ўқилди

Қуйидагилар буйрак трансплантациясига нисбатан қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
  • турли хил локализациялардаги клиник аҳамиятга эга сурункали ва ўткир юқумли хасталиклар, шу жумладан туберкулёз, ВИЧ ва бошқалар;
  • ошқозон-ичак трактининг ярали жароҳатланиши;
  • реципиентлар қон зардобида илгаридан мавжуд бўлган лимфотоксикантли таналарнинг 30 фоиздан ортиқ бўлиши;
  • сурункали юрак етишмовчилиги, Пб, III босқичлари;
  • жигар циррози, фаол давридаги гепатит;
  • юрак, бош мия ва оёқлар қон томирларининг хасталаниши билан кечувчи тарқоқ атеросклероз;
  • оғир неврологик хасталиклар (инсульт ва бошқалар);
  • психик хасталиклар;
  • хатарли янги ўсмалар;
  • даволанишга таъсирчанлиги бўлмаган буйрак ва пешоб чиқариш йўлларининг сурункали инфекцияси.

Қуйидагилар жигар бўлаги трансплантациясига қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
  • ҳаёт учун муҳим органлар фаолияти, шу жумладан марказий нерв системаси фаолиятининг коррекция қилинмайдиган бузилишлари;
  • жигардан ташқаридаги инфекцион жараён, шу жумладан туберкулёз, ОИТС ёки бошқа хил даволаб бўлмайдиган системали ёки манбали инфекцион ҳолатлар;
  • жигардан ташқари онкологик касалликлар;
  • жигарнинг коррекция қилинмайдиган ва ҳаёт билан номутаносиб бўлган туғма қўшимча касалликларнинг мавжудлиги.

Chat