Низом давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун ягона мактаб формасини жорий этиш тартибини белгилайди.
Унинг талаблари:
Ягона мактаб формаси — давлат томонидан тасдиқланган намуна, ранг ва техник талабларга мувофиқ ўқувчилар учун мўлжалланган кийим.
Қарорда ягона форма тасдиқланган шакллар асосида босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган. Мактаб ота-оналарга амалда қўлланилаётган намуна ва харид тартибини тушунтириши керак.
Форма:
Қизлар юбкасининг узунлиги тиззадан 5–15 сантиметр пастда бўлиши белгиланган. Кўйлакнинг энг юқоридаги битта тугмасидан ташқари бошқа тугмалари қадалган бўлиши лозим.
Об-ҳавога қараб ўқувчи:
Қишки ўқиш даврида қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади.
Мактаб биноси ичида, махсус тадбирлардан ташқари, бош кийимсиз юриш талаб қилинади. Тасдиқланган формага дин, конфессия ёки субмаданиятга мансубликни акс эттирувчи элементларни қўшишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, низомда ўқувчиларнинг:
Мактаб раҳбарияти ҳар йили 1 майга қадар:
Форма талабларига риоя қилмаслик ички тартиб-қоидани бузиш деб баҳоланади. Ўқувчига нисбатан:
Ўқувчининг мактабга формада келишини таъминлаш учун ота-она масъул, талабларга риоя этилишини эса мактаб раҳбарияти ва педагоглар назорат қилади.