Газ тармоғига уланиш қуйидаги босқичларни қамраб олади:
Ариза берувчи:
Техник шарт олиш учун Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда БҲМнинг 10 фоизи, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса шу йиғимнинг 90 фоизи — БҲМнинг 9 фоизи ундирилади.
Қонунчиликда белгиланган ижтимоий тоифаларга йиғим бўйича чегирмалар қўлланилиши мумкин.
Маиший истеъмолчиларнинг:
Бундай объектлар учун лицензияга эга лойиҳа ташкилоти ишлаб чиққан газ таъминоти лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларини бажаришга асос бўлади.
Техник шарт талаб этилган ҳолда ҳудудий газ таъминоти ташкилоти анкетани олганидан кейин уч иш куни ичида:
Ҳудудда истеъмолчини газ билан таъминлаш имконини берадиган газ тақсимлаш тармоғи ёки етарли қувват мавжуд эмаслиги рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
Муҳим: қонунчиликда назарда тутилмаган бошқа сабаблар билан техник шарт беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Истеъмолчи газ таъминоти лойиҳасини ҳудудий газ таъминоти ташкилоти ёки тегишли ҳуқуққа эга бошқа лойиҳа ташкилотига буюртма қилиши мумкин.
Лойиҳа келишиш учун юборилганда газ таъминоти ташкилоти уни уч иш кунида кўриб чиқади. Камчиликлар бартараф этилгандан кейин такрорий кўриб чиқиш бир иш кунидан ошмаслиги керак.
Қурилиш-монтаж ишлари фақат ваколатли ташкилот томонидан тасдиқланган лойиҳа асосида бажарилади.
Ишлар тугагач, ҳисоблагични пломбалаш ва шартнома тузиш учун ДХМ ёки ЯИДХП орқали ариза берилади.
Газ таъминоти ташкилоти белгиланган тартибда:
Истеъмолчи шартномани белгиланган муддатда тасдиқлайди. Газ етказиб бериш шартномада назарда тутилган тўлов амалга оширилгандан кейин бошланади.
Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 256-сон қарори ва Табиий газдан фойдаланиш қоидалари билан белгиланган.