Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 23539 марта ўқилди

Иситиш учун иссиқлик энергияси етказиб бериш ва иссиқ сув билан таъминлаш истеъмолчи ва етказиб берувчи ўртасида тузилган иссиқлик таъминоти шартномаси асосида амалга оширилади.

Шартнома тузиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • мулкдорнинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати;
  • мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (кадастр ҳужжати йиғмажилди);
  • ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотнома (ф-17) ёки уй дафтаридан кўчирма;
  • юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва иссиқлик таъминоти тизимларига уланиш учун лойиҳа ҳужжатлари (нотурар жой мулкдори учун).

Шартномада назарда тутиладиган шартлар
  • истеъмол ва иссиқлик энергияси сифати кўрсаткичларининг белгиланган режимларига риоя қилиш шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари;
  • баланс мансублилик чегаралари;
  • иссиқлик энергияси билан таъминлашни тўхтатиш ёки чеклаш шартлари;
  • ҳақ тўлаш тартиби, вақти, тарифлар ва шартлар;
  • истеъмолчига иссиқлик энергиясини етказиб бермаган ёки тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаган ҳолларда тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилиш;
  • ҳисобга олиш асбоблари бўйича маълумотлар (иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбобининг тури);
  • иссиқлик энергиясини бериш ва истеъмол қилишнинг асосий шартлари;
  • томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • томонларнинг жавобгарлиги;
  • низоларни ҳал этиш тартиби;
  • томонларнинг реквизитлари;

Турар жойнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномалари давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган янги мулкдор ҳақидаги маълумотни етказиб берувчига юборади.

Етказиб берувчи маълумот тушгандан кейин 1 ойда мулкдор билан шартнома тузади.

Chat