Чиқиндини олиб кетиш даврийлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
Тўпланиш меъёри камида 5 йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.
- Қаттиқ маиший чиқиндининг тўпланиш меъёри кўп квартирали ва якка тартибдаги уйлар бўйича – уйнинг ободлик даражасига қараб бир кеча-кундузда бир киши ҳисобига белгиланади.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги
- чиқинди тўплаш шохобчасидан – 1 кунда бир марта;
- якка тартибдаги турар жойдан “сигнал” усулида – 3 кунда бир мартани ташкил қилади.
- Санитар тозалаш марказлари хизмат кўрсатувчи ташкилот чиқиндини олиб кетиш жадвалига риоя қилиши юзасидан мониторинг (чиқинди ташиш машинаси ҳаракатини онлайн кузатиш тизими (GPS)дан фойдаланган ҳолда) юритади ва ҳисобини олиб боради.
- Чиқиндини тўплаш ва олиб кетиш хизмати кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилганда далолатнома тузилади.
- Далолатномани истеъмолчи, хизмат кўрсатувчи ташкилот вакили, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки ширкати вакили имзолайди.
Далолатнома чиқинди тўплаш ва олиб кетиш хизмати учун тўланган ҳақни қайта ҳисоб-китоб қилиш учун асос ҳисобланади.