Автомототранспорт воситаларини бошқариш ва (ёки) тасарруф этиш ишончномалари нотариал тартибда тасдиқланиши керак.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар
- ишончнома берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар);
- транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (тех.паспорт);
- агар ишончнома тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилганда умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги (никоҳ гувоҳномаси);
- мулк гаровга қўйилган бўлса гаровга олувчининг розилиги;
- агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) ишончнома берса васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
- агар автотранспорт воситаси эгасига мерос гувоҳномасига асосан тегишли бўлса, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;
- агар ишончнома яқин қариндошларга берилса, қариндошликни тасдиқловчи ҳужжат;
- агар мулк меросга асосан тегишли бўлса, мерос гувоҳномасининг нусхаси. Батафсил.
- Кўрсатиладиган хизмат учун йиғим ундирилади. Ҳисоблашни электрон калкулятор орқали амалга ошириш мумкин.
Транспорт воситасини яқин қариндошлар (эр (хотин), ота-она, болалар, ака-укалар ва опа-сингиллар) ўртасида мажбурий тартибда нотариал ишончномаларни расмийлаштирмасдан бошқаришига рухсат берилди.
- Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.
- Қариндошлик даражаси транспорт воситаси эгасининг талабига биноан кўрсатилиши мумкин.
Қўшимча хизматлар учун тўлов
- Лойиҳа учун тўлов (БҲМнинг 10%)
- Тушунтириш учун ҳақ миқдори (БҲМнинг 5%)
- Тақиқни текшириш учун (хар бир мулкдан БҲМни 15%)
Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.