Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5541 марта ўқилди

Йўловчининг вагонга қўйилиши:
  • йўловчилар станцияларда чипта билан поезднинг ҳар қандай вагонига киришига қўйилади;
  • кузатувчилар йўловчиларга улар чипта сотиб олган вагонларга ўтишларида ёрдам беришлари керак;
  • йўловчи вагонда чиптасида кўрсатилган жойни эгаллаши керак;
  • чипта оралиқ станциядан олинган бўлса, вагондаги жойлар рақами кўрсатилмаслиги мумкин.

Манзилдан ўтиб кетишни расмийлаштириш:
  • белгиланган манзил ёки бошқа поездга ўтиш станциясидан ўтиб кетишнинг ҳар бир ҳолати бўйича далолатнома тузилади;
  • далолатнома поезд бригадири, вагон кузатувчиси ва йўловчи томонидан имзоланади;
  • далолатнома йўловчига манзил ёки ўтиш станциясигача бепул қайтиб бориш ҳуқуқини беради.

Chat