Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19429 марта ўқилди

Божхона назорати - Ўзбекистон божхона чегаралари орқали товарларни, нақд хорижий валютани, дори ва тиббиёт буюмларини, маданий бойликларни ҳамда нотижорат мақсадлар учун транспорт воситасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартибини, шунингдек, божхона назорати, декларация тўлдириш ҳамда йўловчилар ва юкни текшириш ўрнатилган тартибда икки йўлакли тизимни қўллаш тартибини белгилайди.


Божхона назорати

Божхона органи божхона назоратини ўтказаётганда заруратда қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:

  • товар ва транспорт воситалари, шунингдек, зарур ҳужжатларни текшириш учун тақдим этишни талаб қилиш;
  • товар ва транспорт воситаларини текширувини, қонунчилик томонидан кўзда тутилган  холатларда эса жисмоний шахсни шахсан текширишни олиб бориш;
  • валюта назоратини амалга ошириш;
  • божхона назорати мақсадларида товарлар ва бошқа предметлар пробалари ва намуналарини олиб қўйиш;
  • божхона қонунчилиги бузилишлари тўғрисидаги материалларни ўрнатилган тартибда кўриб чиқади ва жисмоний ва юридик шахсларни қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш;
  • қонунчиликда белгиланган  тартиб ва  ҳолатларда божхона қонун бузилишининг бевосита предмети ҳисобланган товар ва транспорт воситаларини олиб қўйиш ва мусодара қилиш;
  • терговни олиб бориш ва тезкор қидирув фаолиятни амалга ошириш;
  • божхона қонун бузилишлари фош бўлишида техник ва махсус воситаларни қўллаш.

Божхона назоратида икки йўлакли тизим
  • Автомобиль йўллари, темир йўллар ва авиация ўтказиш пунктларида божхона назорати, декларация тўлдириш ҳамда йўловчилар ва юкни текшириш ўрнатилган тартибда икки йўлакли тизимни қўллаш билан амалга оширилади.
  • «яшил» йўлак — кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг кўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.
  • «қизил» йўлак — кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг ёзма шаклда декларацияланиши лозим бўлган қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни, шунингдек декларацияланиши жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.
  • «Яшил» йўлак бўйича божхона чегараси орқали олиб кириш/олиб чиқиш тақиқланган ёки чекланган ёхуд қиймати ва (ёки) миқдори нормасидан, божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормаларидан ёки божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган нормаларидан ортадиган товарларни олиб ўтаётгани гумон қилинганда ёхуд бу ҳақида ахборот мавжуд бўлса, божхона органининг мансабдор шахси бундай шахсга нисбатан божхона қонунчилигига риоя этилишини таъминлайдиган божхона назорати шаклини қўллаш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон божхона чегералари орқали нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш
  • Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 000 000 (етмиш миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.
  • Жисмоний шахснинг хоҳишига кўра эквиваленти 70 000 000 (етмиш миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағлари ҳам декларация қилиниши мумкин.
  • Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда, нақд валюта маблағларини олиб кириш чекланмаган миқдорда амалга оширилади.
  • Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.
  • Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади.

Ўзбекистондан маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб кириш тартиби
  • Хорижий фуқаролар томонидан Ўзбекистонга вақтинчалик олиб кириладиган маданий бойликлар (шу жумладан, хорижий дипломатик ва консуллик ваколатхоналар раҳбарлари томонидан), тегишли божхона ҳужжатларида кўрсатилиши зарур.
  • Божхона ҳужжати мазкур маданий бойликларни қайтариб олиб кетиш учун асос ҳисобланади.
  • Мусиқа асбоблари паспорти ва божхона органларининг қайд ёзувли камонлар ҳам шунингдек, уларнинг Ўзбекистондан тўсиқларсиз олиб чиқиш учун асос бўлади.
  • Маданий бойликлар ўзида миллий, тарихий, бадиий, илмий-ақлий, маънавий-ахлоқий ва бошқа маданий аҳамиятни ифодалайдиган моддий дунё предмети ҳисобланади.

Сўнгги 50 йилда яратилган қуйидаги маданий бойликлар учун олиб кетишга рухсат талаб этмайди:

  • гиламлар, гилам маҳсулотлари, каштадўзлик, сўзана (барча тикув машина ишлаб чиқаришлари);
  • электрмусиқа асбоблари;
  • расмлар репродукцияси, иконлар, санъатга оид албомлар, пластинкалар;
  • сопол, чинни, биллур, ойна, ёғоч, оммавий фабрика ишлаб чиқариш металлидан қилинган предметлар, сувенир буюмлар;
  • 1 ёки 2 томдан ташкил топган бадиий, болалар, оммабоп адабиётлар, нота нашрлари;
  • Ўзбекистонда ўқиётган хорижий фуқаролар билан илмий-техник алмашиш бўйича Ўзбекистонда бўлиб турган хориж олимлари ва илмий, ўқув адабиётлари;
  • давлат пробасига эга қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан қилинган замонавий заргарлик буюмлари;
  • орден китобчаси ёки мукофот гувоҳномасига эга тақиладиган шахсий мукофотлар;
  • халқ бадиий ҳунармандчилик ва декоратив-амалий санъат маҳсулотлари (жадвал);
  • аудивизуал ва фонограмма асарлари.

Сўнгги 50 йилда яратилган ва юқорида кўрсатилмаган маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб кетиш учун Ўзбекистондан маданий бойликларни олиб кетиш ҳуқуқидаги сертификатни олиш зарур.

Тегишли сертификатни олиш учун уларнинг эгаси Ўзбекистон Маданият вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишга мажбур:

  • ёзма ариза;
  • олиб кетиладиган предметлар  рўйхати;
  • ўша предметлар.

Кўриб чиқиш муддати: 10 кун

Амал қилиш муддати: берилган кундан бошлаб 3 ой мобайнида.

Қатъий олиб кетиб бўлмайдиган маданий бойликлар:

  • 50 ва ундан ортиқ йил аввал яратилган;
  • давлат томонидан қўриқланадиган рўйхат ва реестрга киритилган;
  • музей, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, идора архивлари бошқа сақланадиган жойларда мунтазам сақланадиган.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини олиб кириш

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади, агар улар:

  • мамлакатда бўлиш даврида жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса;
  • Ўзбекистон ҳудудида яшаб турган беморни даволаш-профилактика муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида, даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса;
  • Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш учун мўлжалланган бўлса;
  • Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган транспорт воситасининг тиббий дорилар қутичаси таркибига киритилган бўлса.

Яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагиларни шахсий фойдаланиш учун олиб кирилади ва олиб чиқишга рухсат берилади:

  • турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;
  • 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар.

Бунда бир ўрамда:

  • қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун - 100 бирликдан ортиқ эмас;
  • эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун - 500 граммдан ортиқ эмас;
  • гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун - 50 граммдан ортиқ эмас;
  • инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун - 500 миллилитрдан ортиқ эмас;
  • инъекциялар учун эритмалар - 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас;
  • ташқи дорилар учун - 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас. Батафсил ҳаволада.

Хорижий жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадлар учун транспорт воситасини вақтинчалик олиб кириш

Ўзбекистонга хорижий автотранспортни олиб киришда божхона пости ходими томонидан кириш “автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятлар”махсус  икки нусхадаги бланка расмийлаштирилади.

Бланкани расмийлаштириш учун  хорижий автотранспорт  воситаси эгалари (ҳайдовчилар) қуйидагиларни тақдим этиши зарур:

  • фуқаролик паспорти;
  • автотранспорт  воситасини  рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
  • бошқа оғзаки маълумотлар.

Бланканинг биринчи нусхаси божхона постининг кириш иш юритишларида қолади, иккинчи нусхаси хорижий автотранспорт воситаси эгасига (ҳайдовчи) берилади.

  • Ўзбекистон ҳудудида хорижий автотранспорт воситасидан фойдаланганда  унинг эгаси (ҳайдовчи)  ёнида ҳар доим “автотранспорт  воситасини  қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятлари” олиб юриши мажбур.
  • Мазкур транспорт воситаси божхона ҳудудида бўлишининг умумий муддати жами календар йили мобайнида  90 календар кундан ошиши мумкин эмас.
  • Транспорт воситасини мазкур санадан ошган даврга олиб кириш кунига мотор ҳажмининг ҳар бир куб сантиметри учун 0,01 АҚШ доллари миқдоридаги йиғим ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлаш шартида рухсат берилади.

Chat