Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар транспорт воситаси эгаси томонидан содир этилган ҳолларда ЙПХ ходими транспорт воситасини жарима майдончасига қўйиш ҳуқуқига эга.
Мисол учун, транспорт воситаси қуйидаги ҳолларда жарима майдончасига қўйилиши мумкин
- давлат рақами белгисини ечиб олиб транспорт воситаси бошқарилганда;
- тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқилганда;
- транспорт воситаси ойнасини тегишли рухсатномасиз қорайтириб бошқарилганда;
- транспорт воситаларига рухсатномасиз товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмалар ўрнатилганда;
- тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берилса;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик, унга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ишончнома ва ижарага бериш шартномалари, суғурта полиси мавжуд бўлмаса ёки рўйхатдан ўтказилмаган бўлса;
- транспорт воситасини алкоголли ичимлик, гиёҳванд модда исътемол қилиб маст ҳолатда бошқарилганда;
- ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаганда ва бошқалар.
Транспорт воситаларини тўхташ жойига олиб келиш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар санитария ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилиниши, транспорт воситалари тўхташ жойига ва сақлаш учун олиб келиниши вақтида сақланиши (ўғирлик, комплектларнинг бут бўлмаслиги ва шикастланиши), шунингдек транспорт воситаси салонидаги шахсий буюмлар сақланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс
- табиий офатлар (зилзила, довул, сув тошқини ва ҳоказолар) вақтида транспорт воситалари шикастланганлиги;
- транспорт воситалари уларни сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиладиган ҳудуддан чиққандан кейин берилган транспорт воситаларини сақлашга тегишли даъволар учун жавоб бермайди.