Инновация — амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самара берадиган ва фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган янги ишланма.
«Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, инновацион фаолият:
Инновациялар маҳсулотга, жараёнга, маркетингга ва ташкилий фаолиятга оид бўлиши мумкин.
Инновацион фаолият янги ғояни яратиш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш, технологиялар трансфери, янги ишланмани синовдан ўтказиш, жорий этиш ва тижоратлаштиришни қамраб олади.
Инновацион фаолият субъектлари:
Улар инновацион лойиҳаларда иштирок этиш, молиялаштириш манбаларини мустақил танлаш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Шу билан бирга, субъектлар қонунчилик талабларига риоя қилиши, бюджет маблағлари ҳисобидан яратилган ишланмаларнинг тижоратлаштирилишини таъминлаши ва интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиши шарт.
Инновацион фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.
Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш:
Маҳаллий давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари ҳудудий инновацион дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари эса ушбу дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Давлат буюртмаси ваколатли орган томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг таклифлари асосида шакллантирилади.
Давлат буюртмаси доирасидаги инновацион лойиҳани амалга оширишнинг энг кўп муддати икки йилдан ошмаслиги керак.
Лойиҳаларнинг техник ва илмий экспертизаси уларнинг амалий аҳамияти, илмий-технологик даражаси, иқтисодий самарадорлиги ва молиялаштириш мақсадга мувофиқлигини баҳолаш учун ўтказилади.