Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5607 марта ўқилди

Коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди.

Рағбатлантириш миқдорлари:
  • врач ходимарга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;
  • кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм;
  • бошқа ходимларга — 5 миллион сўм.

Ушбу тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.

Коронавирус инфекциясини юқтирган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи тикланмаганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган қўшимча тўловлар миқдорлари ҳам тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган, зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни юқори ҳимоя даражасига эга бўлган шахсий ҳимоя воситалари комплекти билан мунтазам равишда таъминлайди. 

Chat