Шрифт ўлчами
Кўриниш
Томорқа ер участкалари самарадорлигини оширишни ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари аъзолигига бадал тўлаш учун ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилаларга субсидиялар ажратишни молиялаштириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига 50 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ажратилди.
енгил конструкцияли иссиқхоналар урнатиш учун - БҲМнинг 30 бараваригача; суғориш воситалари харид қилиш учун - БҲМнинг 10 бараваригача; уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун - БҲМнинг 3 бараваригача. қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади; қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар хамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади.
Субсидиялар ажратиш, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мақсадлар учун субсидия ва грантлар ажратиш тартибини сақлаб қолган ҳолда амалга оширилди.