Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9727 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ қуйидагилар белгиланди:
  • белгиланган санитария-гигиена меъёрлари ва талабларига қатъий риоя этган ҳолда 2020 йилнинг 1 июнидан “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилади ва ёндош ташкилотларнинг (туроператорлар, турагентликлар, жойлаштириш воситалари, маданият ва маданий мерос объектлари ҳамда бошқалар) фаолияти бошланди;
  • фуқароларига Ўзбекистонга киришга рухсат этиладиган мамлакатлар рўйхатини белгилаб олган ҳолда кириш туризми босқичма-босқич қайта тикланади.

Туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар, дам олиш уйлари ва б.) учун имтиёзлар:
  • 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилади;
  • 2020 ва 2021 йил якунлари бўйича зарарларни Солиқ кодексида назарда тутилган миқдор билан чекламаган тарзда ўтказиш ҳуқуқи берилади;
  • 2021 йил 1 январгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

Шунингдек, жойлаштириш воситаларига алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни тўлашни 2021 йил 1 январгача бўлган муддатга давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилиш ва кейинчалик уларни 12 ой мобайнида тенг қисмларда тўлаш асосида фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади.

2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда:
  • 12 ой муддатга бир марталик мақсадли фоизсиз ссудалар ажратилади:

туроператорларга 2019 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи фондининг 3 бараваридан ошмайдиган миқдорда;

жойлаштириш воситаларига ҳар бир ётоқ ўрни учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида;

  • туризм соҳасидаги “стартап” лойиҳалар ва инновацион бизнес ғояларни умумий 1,5 миллиард сўм миқдорида қисман субсидиялаш;
  • республика ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларига лойиҳа қийматининг 30 фоизи, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
  • янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилишга гидлар учун 5 миллион сўм, туроператорлар учун 10 миллион сўм миқдорида грантлар ажратиш орқали қўшимча кўмак кўрсатилади.

2022 йил 1 январга қадар юридик шахслар белгиланган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонга олиб кириладиган дезинфекция учун жиҳозлар, техникалар, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун алоқасиз бошқариладиган (сенсорли) жиҳозлар, шунингдек, ҳидсиз дезинфекцияловчи воситалар учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ва ҚҚС ташқари) озод этилади.

Chat