Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17934 марта ўқилди

Тавсияномалар муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга берилади.

Тавсияномага эга бўлган фуқаролар қуйидагиларга:

республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;

республиканинг олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Тавсияномалар беришга тегишли ўқув фанларини яхши ўзлаштириб бориш, ҳарбий хизмат давомида олинган рағбатлантириш ҳамда хизмат якунидаги тест синовида тўпланган баллар асос бўлади.

Тавсиянома, қоида тариқасида, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг 40 фоизига берилади ва улар берилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида амал қилади.

Chat