Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8683 марта ўқилди

Шахсга касби (мутахассислиги) бўйича иш топиб бериш мумкин бўлмаган тақдирда, унинг қобилиятини, соғлиғи ҳолатини, олдинги иш тажрибасини ва унинг учун қулай бўлган ўқитиш воситаларини инобатга олган ҳолда касбини (мутахассислигини) ўзгартиришни талаб қиладиган иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин.

Мақбул келадиган иш:
  • биринчи марта иш қидираётганлар учун - дастлабки касбий тайёргарликни талаб қилмайдиган ёки уларнинг ёши ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олинган бошқа иш;
  • ишдан маҳрум бўлганлар учун - касбига мос бўлган, ёши, соғлиғи ҳолатини, иш стажи ва тажрибасини инобатга олувчи иш.

Мақбул келмайдиган иш:
  • иш яшаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ бўлса;
  • таклиф этилган иш доимий яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қатнаш жиҳатдан қулай бўлмаса;
  • таклиф этилган ишни рад этиш ишсиз шахснинг соғлиғи ҳолатига, унинг ёшига ва бошқа узрли сабабларга кўра мавжуд монеликларга асосланган бўлса.

Chat