Такрорий овоз бериш — асосий сайловда ғолиб аниқланмаган ҳолда энг кўп овоз олган номзодлар ўртасида қайта овоз бериш.
Такрорий сайлов — қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлганда сайлов жараёнини белгиланган тартибда қайта ўтказиш.
Агар Президент сайловида 2 нафардан ортиқ номзод иштирок этса ва улардан ҳеч бири овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўп овозини олмаса, такрорий овоз бериш ўтказилади.
Унда биринчи овоз беришда энг кўп овоз олган 2 нафар номзод иштирок этади.
Марказий сайлов комиссияси такрорий овоз бериш кунини асосий Президент сайловидан кейин 1 ой ичида, лекин асосий сайлов кунидан камида 15 кун кейин ўтказиладиган қилиб белгилайди.
Такрорий овоз беришда иккинчи номзодга нисбатан кўпроқ овоз олган номзод сайланган деб ҳисобланади.
Бунда сайловчиларнинг иштирок этиш фоизи ҳисобга олинмайди.
Марказий сайлов комиссияси Президентнинг такрорий сайловини:
Президентнинг такрорий сайлови асосий сайлов учун белгиланган тартиб ва шартларга риоя этилган ҳолда ўтказилади.
У асосий сайловдан кейин 70 кун ичида ўтказилиши керак.
Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови:
Такрорий сайлов тегишли сайлов комиссиясининг топшириғига кўра ваколатли сайлов комиссиялари томонидан ўтказилади.
Овоз бериш асосий сайлов учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва ўша сайловчилар рўйхатлари бўйича ўтказилади.
Депутатларнинг такрорий сайлови асосий сайловдан кейин кечи билан 1 ой ичида ўтказилади.
Эслатма: такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов бир хил тушунча эмас. Амалдаги Сайлов кодексига кўра Президент сайловида ғолиб аниқланмаган айрим ҳолатларда такрорий овоз бериш, депутатлар сайловида эса белгиланган асослар мавжуд бўлганда такрорий сайлов ўтказилади.