
Туризм — жисмоний шахснинг доимий яшаш жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий-амалий ёки бошқа мақсадларда вақтинча бошқа жойга бориши билан боғлиқ саёҳатдир.
Бунда шахс ташриф буюрган жойида ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмайди.
Турист — вақтинча бўлиш жойида 24 соатдан 12 ойгача бўлган даврда бўладиган ёки камида бир марта тунаб қоладиган, аммо у ерда даромад олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширмайдиган шахс.
Туристик хизматлар, жумладан:
Тарафлар келишувига кўра туристик хизматлар таркибига қонунчиликда тақиқланмаган бошқа хизматлар ҳам киритилиши мумкин.
Гид — туристларга ахборот ва ташкилий хизмат кўрсатадиган, тегишли касбий тайёргарликка эга жисмоний шахс.
Гид, экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўлбошчи тегишли малака сертификатини олганидан кейин ўз хизматларини мустақил равишда кўрсатиши мумкин.
Туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси.