
Яйлов — чорва моллари учун озуқа бўладиган табиий ўсимлик қопламига эга ер. Жисмоний ва юридик шахслар яйловлардан ер участкасини ижарага, шу жумладан иккиламчи ижарага олиш орқали фойдаланиши мумкин.
Яйлов ерларининг ижара ҳуқуқи жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали берилиши мумкин.
Фойдаланишдан чиқиб кетган айрим яйловлар инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун камида 3 йилдан 49 йилгача ижарага берилиши мумкин.
Чорва молларини ўтлатиш ва пичан ўриш яйлов тури, майдони, ўтлатиладиган чорва тури ва сонига қараб белгиланадиган меъёр ҳамда муддатларга мувофиқ амалга оширилади.
Яйловдан фойдаланувчи:
Яйловдан фойдаланганлик учун тўлов ер солиғи ёки ижара ҳақи шаклида ундирилади.
ПФ–83-сон Фармон доирасида фойдаланишга киритиладиган айрим лалми ва яйлов ер участкалари ер тузиш лойиҳаси ва техник-иқтисодий асос билан бирга E-auksion савдоларига чиқарилади. Ерни фойдаланишга киритиш муддати уни ажратилган кундан бошлаб кўпи билан 2 йил этиб белгиланади.
Ушбу механизм доирасида «Агробанк» орқали ерларни фойдаланишга киритиш учун 10 йил муддатга, 4 йиллик имтиёзли давр билан, йиллик 14 фоиз ставкада, ҳар гектарга 20 млн сўмгача кредит ажратиш назарда тутилган.
Агар ер белгиланган муддатда фойдаланишга киритилмаса, бу ундан оқилона фойдаланилмаган деб баҳоланиши ва ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, имтиёзли кредит шартларини ўзгартириш ҳамда берилган субсидия ва имтиёзларни бекор қилишга олиб келиши мумкин.
Жумладан, ижара муддати тугаганда, ер бошқа мақсадда ёки оқилона фойдаланилмаганда, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда ёки фойдаланувчи ихтиёрий равишда воз кечганда яйловдан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилиши мумкин.
Эслатма: яйловни ижарага олиш уни чекловсиз ўтлатиш ҳуқуқини бермайди. Чорва сони, фойдаланиш муддати ва яйловлар алмашиниши бўйича белгиланган меъёрларга риоя қилиш керак.