Божхона органлари тизимига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, унинг ҳудудий тузилмалари, божхона комплекслари ва божхона постлари киради.
Божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисобланади. Улар ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт.
Божхона органлари:
Ўз вазифаларини бажариш учун божхона органлари қонунчиликда белгиланган доирада товарлар ва транспорт воситаларини текшириши, зарур ҳужжат ва маълумотларни талаб қилиши, божхона назоратини амалга ошириши ва белгиланган ҳолларда бошқа назорат чораларини қўллаши мумкин.
Божхона органларининг ҳаракатлари ва қарорлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши шарт. Шахс божхона органининг қарори ёки мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.