Товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда божхона тўловлари тўланади. Божхона тўловларига:
Божхона божларининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, божхона йиғимларининг ставкалари эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қўлланилади.
Божхона тўловларининг адвалор, хос ва аралаш ставкалари қўлланилиши мумкин. Адвалор ставка товарнинг божхона қийматига нисбатан фоизда, хос ставка товар бирлиги учун белгиланган миқдорда ҳисобланади.
Божхона тўловларини, одатда, декларант тўлайди. Шартномада назарда тутилган бўлса, божхона брокери ҳам тўловчи бўлиши мумкин.
Божхона режимлари талаблари бузилган айрим ҳолларда божхона омбори, эркин омбор ёки бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси, ташувчи, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари операторлари ҳам тўловчи ҳисобланиши мумкин. Ҳар қандай манфаатдор шахс тўловчи учун божхона тўловларини тўлашга ҳақли.
Божхона йиғимлари, жумладан, божхона расмийлаштируви, белгиланган жойдан ёки иш вақтидан ташқари расмийлаштирув, товарни божхона омборида сақлаш, транспорт воситасини божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш, дастлабки қарор қабул қилиш ва интеллектуал мулк объектини божхона реестрига киритиш учун ундирилади.