Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7716 марта ўқилди

Судья айрим ҳолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилинади.

Судья қуйидаги ҳолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим:
  • мазкур иш илгари кўрилганда судья сифатида иштирок этган бўлса ва ишни кўришда унинг такрорий иштирок этишига Кодекс талабларига мувофиқ йўл қўйилмаса;
  • мазкур иш илгари кўрилганда унда ҳакамлик суди судьяси, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлиси котиби, вакил ёки гувоҳ сифатида иштирок этган бўлса;
  • ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса;
  • ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билв осита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;
  • ишни кўраётган ҳайъат таркибидаги судьянинг қариндоши бўлса.

Прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котиби ёки таржимон қуйидаги ҳолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилинади, агарда у.

  • Рад қилиш тўғрисида ариза берилган тақдирда, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг, шунингдек агар рад қилиниши талаб этилаётган шахс тушунтириш беришни хоҳласа, унинг фикрини эшитади.
  • Ишни якка тартибда кўраётган судьяни рад қилиш тўғрисидаги масала суднинг раиси, бир таркибли судда эса шу судья томонидан ҳал қилинади.
  • Иш ҳайъат таркибида кўрилаётганда судьяни рад қилиш тўғрисидаги масала рад қилиниши талаб этилаётган судьянинг иштирокисиз суд таркибининг кўпчилик овози билан ҳал қилинади. Рад қилишни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сони тенг бўлиб қолса, судья рад қилинган ҳисобланади.
  • Бир нечта судьяни ёки ишни кўраётган суднинг бутун таркибини рад қилиш тўғрисидаги масала шу суд таркиби томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал қилинади.
  • Прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котибининг ва таржимоннинг ўзини ўзи рад қилиши ёки уларни рад қилиш тўғрисидаги масала ишни кўраётган суд томонидан ҳал этилади.

Рад қилиш тўғрисидаги масалани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.

Chat