Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 64348 марта ўқилди

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Университетда профессионал кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими мавжуд.

Университет қуйидаги соҳалар учун малакали кадрларни тайёрлайди:
  • Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия учун — жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг тегишинча жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишларида;
  • Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун — ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;
  • ўз қўриқлаш тузилмаларига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун — қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасининг барча йўналишларида.

Университетда бакалавриат дастури бўйича ўқитиш жараёни таълимнинг кундузги ва сиртқи шаклларида ташкил этилиб, битирувчиларга олий таълимнинг биринчи босқичини тамомлаганлигини тасдиқловчи диплом берилади.

Университетнинг сиртқи таълим шакли камида уч йиллик ҳарбий хизмат (хизмат) стажига эга бўлган Миллий гвардиянинг амалдаги ҳарбий хизматчилари (ходимлари) учун назарда тутилиб, унда ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун 4 йилни, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида 3 йилни ташкил этади.

Университетнинг йиллик қабул квотаси бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига 300 нафаргача курсантларни, сиртқи таълим шаклига 100 нафаргача тингловчиларни ташкил этади.

Таълим олувчиларга ўрнатилган тартибда стипендия (пул таъминоти) тўланади ва моддий таъминот белгиланади.

Жамоат хавфсизлиги университетида таълим йўналишлари (мутахассисликлари) рўйхати билан ҳаволада танишинг.

Бошқа тегишли мақолалар

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

Chat