Электрон тижорат — товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг тадбиркорлик фаолияти доирасида ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон савдо майдончаси орқали тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган олди-сотдиси.
Электрон тижорат муносабатлари «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади. Электрон тижорат соҳасидаги ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.
Электрон тижорат иштирокчилари:
Сотувчи сифатида юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва қонунчиликда белгиланган доирада ўзини ўзи банд қилган шахслар иштирок этиши мумкин.
Сотувчи харидорга:
Муомаладан олиб қўйилган ёки муомаласи чекланган товарларни қонунчилик талабларини бузган ҳолда электрон савдога қўйиш мумкин эмас.
Электрон тижоратда шартнома тарафлар шартларни электрон ҳужжатлар ёки электрон хабарлар орқали келишиши натижасида электрон шаклда тузилади.
Электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва тарафларни идентификация қилиш имконини берувчи бошқа электрон ҳужжатлар товар ёки хизмат сотиб олинганлигини тасдиқловчи қоғоз ҳужжатларга тенглаштирилади.
Тарафнинг розилигини ифодаловчи ва уни идентификация ҳамда аутентификация қилиш имконини берувчи SMS-код, Face-ID ва бошқа электрон тасдиқлаш усуллари ҳам имзо сифатида тан олиниши мумкин.
Шартнома фақат ахборот тизими орқали тузилгани учун ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас. Электрон хабарлар ва чекларни шартнома бажарилгунига қадар сақлаб қўйиш тавсия этилади.
Электрон тижоратда тўлов:
Электрон тўлов амалга оширилганда виртуал кассанинг электрон чеки харидорнинг телефон рақамига, электрон почтасига ёки шахсий кабинетига юборилиши керак.
Агар шартномада етказиб бериш муддати белгиланмаган ва уни аниқлаш имкони бўлмаса, товар акцепт қабул қилинган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай етказиб берилиши лозим.