Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19930 марта ўқилди

Ограничение в сети интернет доступа к сайтам: запрет по IP в локальной  сети, контроль подключения

Фойдаланишни чеклаш — фойдаланувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муайян Интернет тармоғи ахборот ресурсидан фойдаланишини тўхтатишга доир ташкилий ва дастурий-техник чора-тадбирлар мажмуаси.

Тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи ахборот ресурсларини аниқлаш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда Интернет тармоғи ресурсларининг мониторинги юритилади.

Интернет тармоғи ресурсларининг мониторинги, шунингдек, Марказга белгиланган тартибда келиб тушган юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида ҳам олиб борилади.

Мониторинг натижасида тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи ахборот ресурси аниқланган тақдирда Марказ томонидан бир иш куни мобайнида Интернет тармоғи ахборот ресурсида тақиқланган ахборот мавжудлиги юзасидан хулоса тайёрланади.

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Интернет тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишни чеклаш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.

  • Махсус ваколатли орган Реестрга киритилган Интернет тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишни чеклашга доир ташкилий ва дастурий-техник чора-тадбирлар кўради.
  • Фойдаланишни чеклаш фақат идентификация маълумотлари Реестрга киритилган Интернет тармоғи ахборот ресурсларига нисбатан татбиқ этилади.
  • Фойдаланишни чеклаш чораларини кўриш Интернет тармоғи ахборот ресурслари идентификация маълумотлари Реестрга киритилгандан кейин 12 соат мобайнида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш Схемаси

Тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи ахборот ресурси идентификация маълумотларини реестрдан чиқариш тартиби

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига уларнинг ваколатлари доирасида, шунингдек, Интернет тармоғи ахборот ресурси эгаси бўлган юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг мурожаатларига кўра Реестр маълумотларидан фойдаланишга рухсат этилади.

Chat