Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 61101 марта ўқилди

Аризани ким бериши мумкин?

Давлат хизматлари марказига боланинг:

  • ота-онаси;
  • фарзандликка олувчиси;
  • васийси ёки ҳомийси;
  • қонунда белгиланган бошқа вакили мурожаат қилиши мумкин.

ЯИДХП орқали ариза электрон идентификациядан ўтган ҳолда берилади.

Ариза бериш босқичлари

  1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХПда электрон сўровномани тўлдиради.
  2. Бола ҳақидаги маълумотлар ва танланган ташкилотлар кўрсатилади.
  3. Бир вақтда 3 тагача ташкилот танланиши мумкин.
  4. Бўш ўрин бўлса йўлланма, бўш ўрин бўлмаса навбатга қўйилганлик ҳақида хабарнома шаклланади.

Хизмат бепул кўрсатилади.

Навбатни қандай текшириш мумкин?

Навбатни:

  • ЯИДХПдаги шахсий кабинет орқали;
  • ариза рақамини киритиш орқали электрон хизматда;
  • Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш орқали текшириш мумкин.

Навбат ҳақидаги маълумотда ариза санаси, сўровнома рақами ва танланган ташкилот гуруҳи бўйича навбат рақами акс эттирилади.

Навбат рақами — танланган ташкилотнинг бола ёшига мос гуруҳида йўлланма олиш кетма-кетлигини кўрсатадиган электрон рақам.

Телефон рақами ўзгарса нима қилиш керак?

Аризадаги телефон рақамини:

  • Давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат қилиш;
  • ЯИДХП орқали янги рақамга келган тасдиқ кодини киритиш йўли билан ўзгартириш мумкин.

Телефон рақамини долзарб ҳолда сақлаш муҳим, чунки йўлланма ва навбатдаги ўзгаришлар ҳақидаги хабарлар шу рақамга юборилади.

Навбат қачон бекор қилинади?

Ариза:

  • ариза берувчи хизматдан воз кечганда;
  • бола танланган боғчалардан бирига қабул қилинганда;
  • жорий ўқув йилининг 31 майига қадар бола 7 ёшга тўлганда;
  • сўровномада нотўғри маълумотлар аниқланиб, белгиланган муддатда тузатилмаганда бекор қилиниши мумкин.

Йўлланма келганда нима қилиш керак?

Хабарномадаги тасдиқ кодини ташкилотга тақдим этиш керак. Қабул буйруғи код тақдим этилганидан кейин 2 иш кунида чиқарилади.

Болани қабул қилиш 15 иш куни ичида расмийлаштирилмаса, йўлланма бекор бўлади.

Chat